Янги мақсадлар муштараклиги
Ўқув ва таълимий ҳамда илмий жараёндаги янгиликлардан воқиф бўлиш ниҳоятда муҳим. Бу жараён ва янгиликлар билан педагоглар ва талабаларнинг ҳам хабардор бўлиши мақсадга мувофиқ.
2018 йил 11 май куни Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти 4-сонли талабалар турар жойида “Гидромелиорация” факультети, “Экология ва сув ресурларини бошқариш” кафедраси ўқитувчи ходимлари Руслан Раззақов, Равшан Бойиров ҳамда тарбиячи педагог Жавлонбек Қутлимуротовлар Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти Олий таълим вазирлиги тизимига ўтказилганлиги ҳақида давра суҳбати ўтказишди.
Бундан ташқари талабалар ўзларини қизиқтирган саволлар билан даврага анча жонлилик бахш этишди.
4-сонли ТТЖ тарбиячи педагоги Қутлимуротов Жавлонбек ахбороти
Институт матбуот котиби Раҳимбой Жуманиёзов