Инновацион технологияларни қўллаш

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 13 декабрда “Давергеодезкадастр” қўмитаси фаолиятига бағишлаб ўтказилган йиғилишда берилган топшириқлар ижросини таъминлаш, қўмита тизимидаги соҳалар учун малакали кадрлар  тайёрлаш мақсадида жорий йилнинг 3 феврал куни Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтининг “Ердан фойдаланиш ва ер кадастри” факультети 4-курс талабалари ва факультет профессор-ўқитувчилари билан соҳада замонавий технологиялар (учувчисиз учиш аппарати ДРОН)дан фойдаланиш жумладан, “Ер мониторингини ўтказишда инновацион технологияларни қўллаш” мавзусида ўқув семинари ўтказилди.

Ўқув семинарида Қўмита мутахассислари ва “Геоинформкадастр” ДУК директори Майинов Шуҳрат Қўчқорович қатнашдилар.