Ер ости сувларининг таркиби ва хоссалари
26 февраль 2 жуфтлик институтимизнинг Г ўқув биноси 3 залида Гидрология ва гидрогеология кафедраси доценти Нуржанов Соатбай Ешжанович 2 курс 4-5-6- гуруҳ талабаларига «Ер ости сувларининг таркиби ва хоссалари мавзусида» Очиқ маъруза ўқиди. Очиқ маърузада Қарши Мухандислик иқтисодиёт институти ўқитувчиси Шавкат Жўраев, Ўқув методика бошқармаси ходимаси Мафтуна Тошева, Таълим сифатини назорат қилиш бўлими ходими Зохид Маматқулов ҳамда Гидрология ва гидрогеология кафедраси профессор-ўқитувчилари иштирок этишди. Маъруза ўқитувчи талабаларга: Ер ости сувлари кимёвий таркибининг шаклланишида юз берадиган муҳим жараёнлар, ер ости сувларининг физик хоссалари ҳамда сувларнинг сифатини ичиш ва суғориш мақсадларида баҳолашни босқичма-босқич тушинтириб ўтди. Мавзу сўнгида талабаларнинг саволларига асосли жавоблар берилди. Талабалар мавзу бўйича ўзларига керакли маълумотларни олишди ҳамда табиий сувлар ифлосланишида кўп ҳолларда ҳайвонот ва ўсимликларнинг бузилиши, чириши натижасида хосил бўлган органик моддалар билан бойиб ифлосланиши ҳолатларини таҳлил қилиб чиқдилар.