Давлат кадастрлари кафедраси мудири, Ер тузиш ва кадастр соҳасининг етук олими Қосимжон Рахмонов 70 ёшга тўлди
Қосимжон Рахмоновнинг 70 ёшга тўлиши ҳамда Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтидаги педагогик ва илмий фаолиятига 45 йил тўлиши муносабати билан институт ректори номидан Касаба уюшмаси раиси Ф.Ирисов ҳамда Ер ресурсларини бошқариш факультети жамоаси табриклади.
Устоз Қосимжон Раҳмонов 1976 йилда Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтининг “Ер тузиш” факультетини тамомлаган ҳамда ўзининг иш фаолиятини шу институтдан бошлаган. Қосимжон Раҳмонов мамлакатимизнинг ер тузиш ва кадастр соҳасида юқори малакали мутахассисларни тайёрлаш негизида республикамиз иқтисодиётини ривожланишига муносиб ҳисса қўшиб келаётган етук олимдир. У тарбиялаган шогирдлар бугунги кунда Ўзбекистоннинг турли вилоят ва туманларида, шунингдек қўшни республикаларда муваффақиятли меҳнат қилиб, ўзларининг иш фаолиятларида билимларни тўла сафарбар қилмоқдалар. Қосимжон Раҳмонов бир нечта илмий-услйбий ишлар, жумладан, 140 дан ортиқ илмий мақола, 4 та монография, 1 та дарслик, 8 та ўқув қўлланма ва 3 та патент муаллифи ҳисобланади.
Қ.Рахмонов ўз фаолияти даврида АҚШ, Финландия, Швеция, Буюк Британия, Венгрия, Россия давлатларида хизмат сафарида бўлиб, малака оширган. Устоз Қосимжон Рахмоновга битмас-тугалмас бахт–саодат, соғлиқ- саломатлик, мамлакатимиз ҳамда иститутимиз равнақи йўлидаги шарафлии ишларида каттадан-катта муваффақиятлар тилаб қоламиз. Ишонамизки, устоз ўз билим ва тажрибаларини жонажон юртимиз қудратини янада оширишга камарбаста бўладиган шогирдлар тайёрлашда бундан кейин ҳам сарфлайверади.
Ер ресурсларини бошқари факультети декани Ш.Нарбаев ахбороти.