Ҳисобот – натижалар намунаси
Йил мобайнида эришилган ютуқлар ва йўл қўйилган камчиликларни эътироф этиш ва таҳлил этиш фаолиятга берилган баҳо демакдир. Худди шу нуқтаи назардан ҳурматли ректоримиз, профессор Умурзаков Ўктам Пардаевичнинг 2020 йил бўйича ҳисоботи – муаммолар, вазифалар ва истиқболдаги режалар юзасидан чиқишлари эътиборга молик бўлди.
Институтимиз ректори сўз аввалида янги йил барчамизга файзли ва баракали йил бўлишини таъкидлай туриб, бугунги йиғилиш байрамона тадбир эмас, балки ишчи йиғилиш бўлишини, қайд этдилар. Бир неча йилдирки, бутун жамоани йиғиб институт ҳаёти ва таълим жараёнидаги ишларни сарҳисоб қилиш, келгуси ишларни режалаштириш анъана тусини олганлигини сир эмас. Асосан, Зоом орқали ташкил этилган ушбу йиғинда бу гал институтнинг Бухоро ва Қарши филиаллари ходимлари ҳам пандемия шароитига қараб иш тутган ҳолда қатнашишди.
Муҳтарам Президентимизнинг саъйи ҳаракатлари мамлакатимиз тараққиётининг ўзак масалаларига, хусусан, таълим тизимига эътиборлари борасида давлат раҳбарининг Олий мажлисга Мурожаатномасидан келиб чиққан ҳолда, институтимиз ректори ўз мулоҳазаларини билдирди. таълимда кадрлар сифатига қаратилаяпти.
Таълим тизимини мустаҳкамлаш йўсинидаги соҳага тегишли Президент қарорларининг аҳамияти борасида муҳим фикрлар эътироф этилди.
“Ёшларни қўллаб қувватлаш ва аҳолини мустаҳкамлаш йили”да олдимизда янада улкан ва масъулиятли вазифалар турибди. Замонавий билимларни эгаллаш, таълимдаги сифат ва самара, таълим жараёнини босқичма-босқич модернизация қилиш, ўқитувчиларнинг маошини ошириш каби жараёнларда Президент олиб бораётган ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти катта.
Ректор фаолият таҳлилига ўтар эканлар, ўқув, илмий, маънавий, молиявий-иқтисодий жараёндаги атмосферани ўз маърузаларида рўйи рост очиб бердилар.
Ўқув - услубий ишлар бўйича сезиларли ишлар амалга оширилгани, олдинги йилларга нисбатан бир ярим баравар юқори кўрсаткичга эга бўлингани таъкидланди. Биргина мисол, ушбу ўқув йилида 1915 нафар кундузги таълимга,795 нафар сиртқи таълимга қабул қилингани ҳам шуни кўрсатади. Бу эса педагоглар жамоасининг ўз ишига масъулияти янада ошиши зарурлигини тақозо этади. Пандемия бўлишига қарамай, таълим тизими тўхтамагани, масофавий ўқиш тизими, видеомаърузаларни жойлаштирилиш сингари жараёнлар жадаллик билан амалга оширилгани аҳамиятлидир. Қолаверса, кредит модул тизимининг асосий талаблари ҳам бевосита шу билан боғлиқ. Таълим сифатига эътибор масаласида бироз сусткашликлар борлигидан ҳам кўз юмиб бўлмайди. Таълим сифати назорати бўлими ходимлари 108та ўқув машғулотини таҳлил қилгач, аён бўлган натижа қувонарли эмаслиги аён бўлди. “Ҳар қандай ҳолатда ҳам, - дейди ректор, - мен самара сифат, адолат ва шаффофлик тарафдориман. Ютуқларга маҳлиё бўлсак, ривожланишдан тўхтаймиз.”
Адабиёт яратганлар кафедралар номи санаб ўтилди. 5+1 дастури муваффақиятли бўлиб кутилган натижаларни бераётгани дуруст.
Ректор сўнгра илмий-тадқиқот ишларига тўхталдилар.
Ўзбекистон инновацион вазирлиги томонидан молиялаштирилган фундаментал ва амалий лойиҳаларнинг 17 таси 2020 йилда якунланди. Бу суръатни бу йил ҳам амалга оширилиш зарурлиги таъкидланди. Бу борада ҳали камчиликлар ҳам етарли. Хорижий журналларда институт профессор ўқитувчиларнинг мақолалари чоп этилгани қувонарли. Лекин ҳали бу етарли эмас, айрим олимларнинг илм машинаси тўхтаб қолганини таъкидлади ректор.
Маънавий-маърифий масалалари бўйича ўтказилган тадбирлар ва уларнинг ОАВ орқали ёритиб борилгани ўринли. Маънавий-маърифий йўсинда ҳали қилинадиган вазифалар ва тарбия масаласида амалга ошириладиган ишлар борасида сўз юритиб креатив дастурларни яратиш бўйича тавсиялар бериб, ректор талабаларни ўз фарзандларимиздай кўришимиз керак, дея уқтирдилар.
Сўнгра ректоримиз молия-иқтисод ва хўжалик ишлари бўйича қилинган ишлар хусусида сўз юритдилар. Институтнинг моддий-техник базасини яхшилаш борасида анча ишлар амалга оширилгани ҳам таъкидланди.
Ютуқ ва камчиликлар фаолиятимизни намоён этаркан, келтирилган рақамлар ва таҳлиллар тўғри хулоса чиқаришимиз учун имкон яратиши, шубҳасиз.
Жамоа эндиликда ўз касби, вазифаси, қобилияти ҳамда истеъдоди билан институт нуфузи ва таълимнинг ривожига ҳисса қўшиш заруратини ҳис этдилар.
Институт матбуот хизмати