Ёдгорлик мажмуи

2018 йил 28-феврал куни ТИҚХММИ “Гидромелиорация” факультети Хотин-қизлар қўмитаси бошланғич ташкилоти раисаcи Д. Мадазизова СХМ (КПТ) 216 гуруҳ қизлари билан “Шаҳидлар хотираси” ёдгорлик мажмуига ташриф уюштирди.

Биринчи Президентимиз Ислом Каримов раҳнамолигида эл-юртимиз озодлиги йўлида қурбон бўлганларнинг пок номларини тиклаш, руҳларини шод, қадамжоларини обод этиш борасида улкан ишлар амалга оширилди. Собиқ мустабид тузум даврида халқимизнинг юзлаб асл фарзандлари ном-нишонсиз кўмиб ташланган Тошкент шаҳрининг Бўзсув соҳилидаги қаровсиз жой обод зиёратгоҳга айлантирилди.

2000 йилда бу ерда “Шаҳидлар хотираси” ёдгорлик мажмуи бунёд этилди. Мажмуа таркибида “Қатағон қурбонлари хотираси” музейи ташкил қилинди.

  

 

Ташриф чоғида “Шаҳидлар хотираси” хиёбонида халқимизнинг озодлиги ва мустақиллиги йўлида қурбон бўлган аждодларимизни ёд этиш мақсадида қуръон тиловат қилиниб, қатағон қурбонлари руҳига ҳурмат бажо келтирилди.

 

Мана шундай муборак жойларда, халқимиз озодлиги йўлида жон фидо қилган минг-минглаб ватандошларимизни эслар эканмиз, бугунги тинч ҳаёт, мусаффо осмон, тўкинлик ва фаровонликка қандай оғир йўқотишлар, синов ва машаққатлар эвазига эришганимиз хаёлдан ўтади. Улар бир умр орзу қилган, бугунги авлодга насиб этган мустақиллик, эркин ва фаровон ҳаётнинг аҳамиятини теранроқ англаймиз.

Қизларнинг дарсдан бўш вақтлари мароқли ва сермазмун ўтаётганлари уларга қувонч бағишлади.

 

“Гидромелиорация” факультети Хотин-қизлар қўмитаси бошланғич ташкилоти раисаси Д.Мадазизова ахбороти

Институт матбуот котиби Раҳимбой Жуманиёзов