Ёш ватандошлар фестивали
Бутун дунёдаги ватандошларимизни аҳиллик, дўстлик ва ҳамжиҳатликка чорлаган "Ёш ватандошлар фестивали" жорий йилнинг 12-апрел куни “Ёшлар ижод саройи” биносида Ўзбекистонда илк бор ўтказилаётган “Ёш ватандошлар” фестивалининг очилиш маросими бўлиб ўтди.
Унда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши раиси ва унинг ўринбосарлари, чет элдан ташриф буюрган ёш ватандошларимиз, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи муассислигида ташкил этилган ташкилотлар раҳбарлари, фаол ёшлар ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этишди.
Маросим аввалида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши раиси Қаҳрамон Қуронбоев нутқ сўзлаб, ёшларни олдинда ажойиб саёҳатлар, қизиқарли баҳс-мунозараларга бой маданий-маърифий дастурлар кутаётганлигини айтди.
Бутун дунёдаги ватандошларимизни аҳиллик, дўстликка чорлашни мақсад қилган “Ёш ватандошлар” фестивали ҳар бир иштирокчининг қалбидан муносиб жой эгаллашига ишонч билдирди.
Турли йўналишлар бўйича фестивалнинг фахрий меҳмонлари бошчилигидаги маҳорат дарсларидаги иштирокда ёшларимиз юртимиз ривожига ҳисса қўшадиган ғоя ва таклифлари билан ўртоқлашишларини сўради.
Фестивал доирасида ўтказиладиган дастурларда ёшлар дўстлашиб, кўзда тутилган уч йўналиш: тадбиркорлик, фан-таълим ва технологиялар ҳамда туризм соҳаларида қизғин суҳбатлар қуришини,янгидан янги ғоялардан яралган таклифларни ўртага ташлаши кераклигини алоҳида таъкидлади.
Барчада қизиқиш уйғотган фестивал кўтаринки руҳда бошланиб, унда 3 гуруҳга бўлинган ҳолда тадбиркорлик, туризм, фан-талим ва технологиялар мавзулари бўйича сессия тақдимоти намойиш этилди.
Тақдимот намойишида “Ўзбекистонда ёшлар тадбиркорлигини ривожлантириш”, “Ўзбекистонда архитектура келажаги”, “Ўзбекистонда барқарор ҳамкорлик учун асос”, “Бизнес – Ўзбекистонда инвестиция иқлими” ҳамда “Сайёҳларни туризмга жалб этиш йўллари”, “ИТ-лойиҳаларни бошқаришда энг муваффақиятли механизмлар”, “Ўзбекистон Республикасининг иқтисодий ривожланиш истиқболлари” каби қатор мавзулар кенг муҳокама қилинди.
Бундан ташқари “Зарқайнар” мажмуасида ёш дизайнерларнинг миллий либослар коллекциялари намойиши ўтказилди. Ушбу фестивал очилиш маросимида институтимиз ёшлар иттифоқи 45 нафар фаол талабаси иштирок бахтига муяссар бўлишди ҳамда талабалар “Ёш ватандошлар” билан танишишди ва улар билан суҳбатда бўлишди.
Институт ёшлар етакчиси – Акмал Бердимуродов маълумоти
Институт матбуот котиби Раҳимбой Жуманиёзов.