Ёшларга имкониятлар
2018 - йил 1 - май куни Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти 4-сонли талабалар турар жойида “Гидромелиорация” факултети, “Ирригатця ва мелиорация” кафедраси доценти Салтанат Касимбетова, ассистентлар Гулнора Ахмеджанова, Махбуба Хайитова, Даврон Юлчиев ва таянч докторант Жавлон Ишчанов ҳамда тарбиячи педагог Жавлонбек Қутлимуротовлар “Ёшларнинг Чет элда таҳсил олишлари, Стипендия ва танловларда қатнашиш шартлари ҳақида” давра суҳбати ўтказишди.
Институт хорижий давлатларнинг (Россия, АҚШ, Словения, Словакия, Хорватия, Чехия, Германия, Венгрия, Австрия, Испания, Италия, Латвия, Литва, Буюк Британия, Франция, Полша, Нидерландия, Шветсия, Хитой Халқ Республикаси, Корея, Япония, Украина, Қозоғистон, Афғонистон, Қирғизистон, Тожикистон) 50 дан ортиқ университетлари, 20 га яқин илмий-тадқиқот марказлари, ташкилот ва компаниялари билан ўзаро ҳамкорлик алоқаларини ўрнатган бўлиб, икки томонлама ҳамкорлик шартномаси, келишув ва меморандумлари имзоланган.
4 - ТТЖ тарбиячи-педагоги Жавлонбек Қутлимуротов ахбороти
Институт матбуот котиби Раҳимбой Жуманиёзов.