Замонавий геодезик асбобларни ишлаб чиқаришда қўлланилиши

Соҳалар тизимлари учун малакали кадрлар тайёрлаш мақсадида 17 феврал куни “Ўзбекистон геоахборот шаҳарсозлик кадастри лойиҳа илмий тадқиқот институти” етакчи мутахассиси Тен Юра томонидан ТИҚХММИнинг “Ердан фойдаланиш ва ер кадастри” факультети талабалари ва профессор-ўқитувчиларига “Замонавий геодезик асбобларни ишлаб чиқаришда қўлланилиши” мавзусида Муаммоли – маъруза ўтказилди. Бунда, янги замонавий асбоб-ускуналарни иш жараёнидаги қўлланилиш тартиблари тўғрисидаги маълумотларни мисоллар орқали ёритиб берилди.   

  

 

Геодезия ва геоинформатика кафедраси

катта ўқитувчиси Сарвар Абдурахмоновнинг ахбороти