Захриддин Мухаммад Бобурнинг таваллуд куни
Бобур ҳақида Жавоҳарлал Неру «Ҳиндистоннинг кашф этилиши» асарида юртдошимиз Бобур ва унинг набираси Акбар ҳақида бундай дейди: «Бобур дилбар шахс, Уйғониш даврининг типик ҳукмдори, мард ва тадбиркор одам бўлган, у санъатни, адабиётни севарди, ҳаётдан ҳузур қилишни яхши кўрарди. Унинг набираси Акбар яна ҳам дилбарроқ бўлиб, кўп яхши фазилатларга эга бўлган» деб ёзганди. Унинг ижодиёти ва таваллуд кунига бағишланган маънавият соати 2-ТТЖ да булиб ўтди. Маьнавият соатини ГТК, факультети зам декани Азимов Азам, ГИМ факультети зам декани Рузибоев Ортиқ олиб боришди. Тадбирда Бобур қаламига мансуб бўлган ғазал ва рубоийлардан ўқилди. ГИМ, ГТҚ факультети талабалари қатнашишди.
2-ТТЖ тарбиячи-педагоги, психолог Сагдуллаева Дилором Мухиддиновна aхбороти