Тренинг дарслар давом этмоқда

2020 йил 6 май куни Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институи “Педагогика, психология ва ўқитиш методикаси” кафедраси ассистенти педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) Дурдона Асиловна Мустафоева томонидан кафедра профессор-ўқитувчилари иштирокида “Педагогика. Психология” фани доирасида Zoom онлайн платформаси орқали БХА 2/4 гурух талабалари учун “Тарбиянинг маънавий ижодий фаолиятдаги хусусиятлари” мавзусида диспут-мунозарали дарс ташкил этилди. Диспут мунозарада нафақат талабалар, балки институтимизнинг рахбар ходимлари Р.Чориев ҳамда Р.Файзуллаевлар ва докторантлари хам фаол иштирок этдилар.

Пандемия шароитида оиладаги ижтимоий муҳит, унинг самарасини яққол кўриш ва улар ҳақида ўз тенгдошлари билан ўртоқлашиш, шунингдек тарбиянинг турлари, хусусан ижтимоий, диний, маънавий, экологик, фуқаролик тарбия турлари ҳақида талабалар ўзаро фикр алмашиб, ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олиш билан бир қаторда, кичик гуруҳларда низоли вазиятлар ва уларнинг ечимини топишда илғор педагогик технологияларга таянган ҳолда диспут мунозарани янада жонли ўтилишини таъминлашга эришдилар. Албатта бундай онлайн дарс машғулотлари талабаларнинг вақтларини мазмунли ўтказишлари билан бир қаторда уларнинг креатив тафаккурларини янада ривожлантиришлари учун катта самара беради, деб умид қиламиз