“Зулфияхоним”нинг илк туман ғолиблари
2020 йил 9 ноябрь куни Тошкент шаҳар, Мирзо Улуғбек тумани томонидан “Зулфия” номидаги Давлат мукофотига Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти талаба қизларидан 5 нафари, мазкур институт қошидаги Интернешнл-Хаус-Тошкент академик лицейидан 5 нафар ўқувчи қизлар, вилоятлар кесимида эса 10 дан ортиқ талаба қизларимиз талабгорлар туман танловига фан, саньат, таълим ва адабиёт, спорт, жамоатчилик соҳаларида иштирок этдилар. Улар ўзларининг ҳар бир танлаган соҳалари бўйича, ўзининг ватанпарварлиги, маънавий етуклиги, аъло хулқи, ноёб истеъдоди, зукколиги, ташаббускорлиги, ўқишдаги муваффақиятлари ҳамда таълим, фан, адабиёт, маданият, санъат, спорт соҳаларида ва жамоатчилик фаолиятида эришган алоҳида ютуқлари, шунингдек, (Президент асарлари, мамлакатнинг ички ва ташқи сиёсати ҳақида, истиқлол мафкураси асосида эркин фикр юрита билиши),
Ватанимиз тарихи, миллий алломаларимиз ва жаҳон маданияти меросини яхши эгаллаганлиги билан бошқа талаба қизлар ва ўқувчилардан ажралиб турадиган шахсий сифатларига эга эканликларини танловда кўрсата олдилар. Танловда иштирок этган 20 нафар иштирокчидан 4 нафари туман танловнинг илк ғолиблигини кўлга киритдилар. Улар:Хатамова Раъно – фан соҳаси Гуманитар фанлар кафедраси таянч докоранти, Султонова Фарангиз 2-босқич ТН5-гуруҳ -Таълим, Жонузоқова Марварид 2 босқич,-АФ2-Жамоатчилик, Юсуфжонова Шахзода – 2-босқич АФ1 –Саньат соҳалари бўйича туман ғолиблигига эришдилар.
Қизларимиз, танловда ўзларининг ва институт ва академик лицейда олган таълим-тарбия соҳасидаги билмлари билан бирга қуйидаги танлов талабларига ҳам жавоб берган ҳолда ўз таълим муассасаларини кўкларга кўтардилар десак муболоға болмайди.
Номзодлар:
- сиёсий-ижтимоий ҳаётда фаол, ташаббускор бўлиши;
- номзодлар танлаган соҳаларида Республика ҳамда халқаро миқёсдаги танловлар ва тадбирларда ютуқларни қўлга киритган бўлиши;- хорижий тилларни билиши;
- номзодларда етакчилик, нотиқлик қобилияти ҳам мужассам бўлиши ва бошқалар.
Институт жамоаси, Хотин қизлар масалалари бўйича Кенгаш раиси ва барча аъзолари номидан «Зулфия» номидаги давлат мукофотининг илк ғолибларини табриклаб, уларга кейинги босқичларда омад тилаймиз!!!
ТИҚХММИ матбуот хизмати