2020 йилнинг 14-15 май кунлари ТИҚХММИда ўтказиладиган “Қишлоқ ва сув хўжалигининг замонавий муаммолари” мавзусидаги анъанавий XIX - ёш олимлар, магистрантлар ва иқтидорли талабаларнинг илмий-амалий анжумани
Хурматли ёш олимлар, магистрантлар ва талабалар!
Сизни 2020 йилнинг 14-15 май кунлари ТИҚХММИда ўтказиладиган “Қишлоқ ва сув хўжалигининг замонавий муаммолари” мавзусидаги анъанавий XIX - ёш олимлар, магистрантлар ва иқтидорли талабаларнинг илмий-амалий анжуманига таклиф этамиз.
ТОШКЕНТ ИРРИГАЦИЯ ВА ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИНИ МЕХАНИЗАЦИЯЛАШ МУҲАНДИСЛАРИ ИНСТИТУТИ
“Қишлоқ ва сув хўжалигинннг замонавий муаммолари” мавзусидаги анъанавий XIX - ёш олимлар, магистрантлар ва иқтидорли талабаларнинг илмий-амалий анжумани
А X Б О Р О Т Х А Т И
Анжуманнинг асосий мақсади:
Қишлоқ ва сув хўжалигининг замонавий муаммоларини ечиш мақсадида илмий-услубий ва ҳуқуқий асосларни такомиллаштириш ҳамда кадрларни тайёрлаш борасида ёш олимлар, магистрантлар ва иқтидорли талабаларнинг илмий изланишлари натижаларини муҳокама этиш ва оммалаштиришдан иборат.
Анжуманда қуйидаги илмий йўналишларда иш олиб борилади:
Шўъба |
Анжуман йўналишлари номи |
1. |
Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш ва сув ресурсларидан самарали фойдаланиш |
2. |
Сув ресусларини бошқариш, экология ва атроф муҳит муҳофазаси |
3. |
Гидротехника ва Гидроэнергетика муаммолари |
4. |
Қишлоқ хўжалигини механизациялаш |
5. |
Гидромелиоратив ишларни механизациялаш |
6. |
Қишлоқ ва сув хўжалигининг энергетика ва автоматлаштириш соҳаларида замонавий энерготежамкор технологиялар |
7. |
Ер ресурсларидан самарали фойдаланишни ташкил этиш ва мухофаза қилиш |
8. |
Қишлоқ ва сув хўжалигида иқтисодий муаммолар, менежмент ва маркетинг |
9. |
Қишлоқ ва сув хўжалиги масалаларида математик моделлаштириш усуллари ва ахборот технологияларини қўллаш |
10. |
Қишлоқ ва сув хўжалигида ҳаёт фаолияти хавфсизлиги |
11. |
Қишлоқ ва сув хўжалигида рақобатбардош кадрлар тайёрлашнинг ижтимоий, педагогик маънавий омиллари |
Энг янги инновацион ечимлар, институтнинг ИТИ режасига киритилган мавзулар, ТИЖда ўрганилган мавзуларда иқтидорли талабаларнинг иштироки, шунингдек, Илмий амалий анжуманга талаба томонидан топшириладиган илмий мақолаларнинг долзарблиги, натижаларини назарий таҳлили ва хаққонийлигини таъминлаш илмий раҳбар ва кафедра мудирлари зиммасига юклатилиб, экспертиза далолатномаси тўлдирилган ҳолда 2020 йилнинг 25-апрел санасигача қабул қилинади. Талабга жавоб бермайдиган материаллар қабул қилинмайди. Мақолалар ўзгартиришларсиз чоп эттирилади.
Экспертиза далолатномасининг бланкасини Иқтидорли талабаларнинг илмий тадқиқот ишларини ташкил этиш бўлими (Д.Акбаров, А.Муталов) дан оласиз.
Ташкилий қўмита манзили: 100000 Тошкент, Мирзо Улуғбек тумани, Қори Ниёзий кўчаси, 39 уй. Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти. ИТИваИПКТ бўлими. Тел: 237-19-61, 237-09-46.
Мақолани ёзиш тартиби ва расмийлаштиришга оид талаблар қуйидаги файлда. Мақола ёзиш ва расмийлаштириш тартиби