Докторантура

Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалиги механизациялаш муҳандислари институти

қуйидаги ихтисосликлар бўйича 2021 йил учун таянч докторантура ва докторантурани ҳамда мустақил изланувчиликка

ҚАБУЛ ЭЪЛОН ҚИЛАДИ:

ТАЯНЧ ДОКТОРАНТУРА ВА ДОКТОРАНТУРАГА:

(ишлаб чиқаришдан ажралган ҳолда ўқиш учун)

Талаб қилинадиган ҳужжатлар:

Таянч докторантурага:

  • ариза;
  • қисқача биографик маълумотнома;
  • меҳнат дафтарчасининг белгиланган тартибда тасдиқланган нусхаси (ишлаётган талабгорлар учун);
  • олий таълим муассасаси магистратураси дипломи, олий - маълумот (мутахассислик дастурлари бўйича) тўғрисидаги диплом нусхаси;
  • нашр этилган илмий ишлар рўйхати, шунингдек уларнинг нусхалари (фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун диссертация тадқиқоти асосини ташкил қилиши мумкин бўлган илмий натижалар, шу жумладан илмий журналларда чоп этилган камида битта мақола ҳамда тегишли йўналишлар бўйича иккитадан кам бўлмаган илмий ишлар тўпламларига киритилган маъруза тезисларига эга бўлган ишлар такдим этилади)

Докторантурага:

  • ариза;
  • қисқача биографик маълумотнома;
  • меҳнат дафтарчасининг белгиланган тартибда тасдиқланган нусхаси (ишлаётган талабгорлар учун);
  • олий маълумот, фан номзоди ёхуд фалсафа доктори (PhD) ёки хорижий давлатларда унга тенглаштирилган илмий даражага эга бўлганлиги тўғрисидаги диплом нусхаси;
  • тадқиқот мавзуси бўйича илмий маъруза ва фан доктори (DSc) илмий даражасини олиш учун тайёрланган докторлик диссертацияси режасининг муфассал лойиҳаси; нашр этилган илмий ишлар рўйхати, шунингдек уларнинг нусхалари ( фан номзоди ёки фалсафа доктори (PhD) илмий даражаси ёхуд уларга тенглаштирилган бошқа илмий даражалар олгандан сўнг муҳим илмий ютуқларга эришган, шу жумладан, фан доктори (DSc) илмий даражасини олиш учун диссертация тадқиқоти асосини ташкил қилиши мумкин бўлган илмий журналларда чоп этилган камида учта илмий мақола ҳамда илмий-амалий конференциялар, семинарлар ва тегишли илмий йўналишлар бўйича илмий ишлар тўпламларида камида иккита тезисга эга бўлган ишлар такдим этилади).

Мустақил изланувчиликка:

  • қисқача биографик маълумотнома;
  • фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун мустақил изланувчи сифатида расмийлаштириш учун магистрлик ёки олий маълумот (мутахассислик дастури бўйича) тўғрисидаги диплом нусхаси;
  • меҳнат дафтарчасининг белгиланган тартибда тасдиқланган нусхаси;
  • илмий ишлар рўйхати ва уларнинг нусхаси;
  • фан доктори (DSc) илмий даражасини олиш учун мустақил изланувчи сифатида расмийлаштириш учун фан номзоди ёки фалсафа доктори (PhD) дипломи ёки хорижда олинган унга тенглаштирилган бошқа илмий даражалар дипломи нусхаси;
  • иш жойидан тавсифнома.

Ҳужжатлар 2020 йилнинг 15 октябрига қадар қабул қилинади.

Манзил: Тошкент шаҳар, Қори-Ниёзий кўчаси, 39. Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти

Маълумот учун телефонлар: (8-371) 237-09-46, 237-19-61.