Пахтаобод Техникуми
Пахтаобод Техникуми тўғрисида
1995 йилдан бошлаб Вазирлар Махкамасининг 296 -қарори билан Пахтаобод касб-ҳунар лицейи номи берилган. Вазирлар Махкамасининг 1998 йил 23 сентябрдаги 406- қарори билан лицей 2000 йил 2 сентябрдан бошлаб Пахтаобод қишлоқ хўжалиги касб-ҳунар коллежига айлантирилди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 6 сентябрдаги ПФ-5812-сон “Профессионал таълим тизимини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони билан Андижон вилояти Пахтаобод туман қишлоқ хўжалиги касб-ҳунар коллежи, Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш мухандислари институтининг “Пахтаобод қишлоқ хўжалиги техникуми” га айлантирилган.
Ҳозирги кунда Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш мухандислари институтининг “Пахтаобод қишлоқ хўжалиги техникуми” нинг қуввати 720 ўринга мўлжалланган бўлиб, 4-этажли 1-2-чи ўқув биносидан иборат, амалиёт ўташ учун автосарой ва маъмурий бошқарув бўлимлари мавжуд. Жами ер майдони 7,8 га ни ташкил этади. Шунингдек 8-хонадондан иборат турар жой, 1,0 гектар (атрофи ўралган) майдонли ўқув тажриба хўжалиги мавжуд. 2020 йилнинг сентябрь ҳолатига енгил машиналар таъмир талаб, юк автомобилларнинг аксарияти яроқсиз.