Фуқаролиги бўлмаган шахслар учун

ФУҚАРОЛИГИ БЎЛМАГАН АБИТУРИЕНТЛАР УЧУН ТАЛАБ ҚИЛИНАДИГАН ҲУЖЖАТЛАР

Фуқаролиги бўлмаган (Ўзбекистонда BG паспорти борлар) шахслар(абитуриентлар) учун Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтида рўйхатдан ўтиш учун фақат оригинал паспорт олиб келиш талаб қилинади.

Паспорт маълумотлари базага киритилади ва паспортдан сканер ва  абитуриентни расмга олиб базага юкланади. Сўнгра ушбу киритилган маълумотлар асосида Абитуриентлар қуйидаги иловалар орқали онлайн рўйхатга олинишларини ўзлари киритиши мумкин бўлади:

  1. Давлат тест маркази расмий веб-сайти (https://abitur.dtm.uz/)
  2. Ягона интерактив давлат хизматлари портали (https://my.gov.uz/)

Рўйхатга олиш жараёнида қуйидаги ҳужжатларнинг маълумотлари киритилади:

  1. Паспорт маълумотлари (Институтда киритилган маълумотлар автоматик чиқади);
  2. Умумий ўрта таълим (11-синф негизида) ёки ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасасини тугатганлиги ҳақидаги ҳужжат маълумотлари;
  3. Абитуриент имтиёзга эга бўлса имтиёзни тасдиқловчи ҳужжат маълумотлари.