“Matsumae International” грант дастурини эълон қилади

Япония фондидокторантура иҳтисослигида таълим олиш учун

“Matsumae International” грант дастурини эълон қилади

Мазкур грант дастури 2020-2021 йиллар учун режалаштирилган бўлиб, у Япония давлатида докторантура иҳтисослиги бўйича таълим олишни истаётган 49 ёшдан катта бўлмаган ҳамда инглиз ёки япон тилларини мукаммал биладиганлар учун мўлжаллангандир.

Грант доирасида барча харажатлар қопланиши ва бундан ташқари ойлик 220 минг иен (2000 АҚШ доллари) миқдордаги стипендия тўланиши кўзда тутилган.

Хужжатлар оригинал тарзида қабул қилиниб, Япония фондининг қуйидагиманзилга юборилиши сўралади:

- 4-14-46 Kamiogi, Suginami-ku, Tokyo, 167-0043, Japan.

Tel.:03-3301-7600, Fax: 03-3301-7601.

Email: contact@mif-japan.org

Хужжатлар 31 июлга қадар қабул қилинади.

Грант тўғрисидаги тўлиқ маълумотни қуйидаги ҳавола орқали олишингиз мумкин:

http://www.mars.dti.ne.jp/mif/.