ИНСТИТУТИМИЗ ДОКТОРАНТ ВА ЁШ ОЛИМЛАРИ ДИҚҚАТИГА!

ИНСТИТУТИМИЗ ДОКТОРАНТ ВА ЁШ ОЛИМЛАРИ ДИҚҚАТИГА!

Лейбниз номли қишлоқ хўжалигини ландшафтлари илмий-тадқиқот маркази (ZALF, Германия) Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялш муҳандислари институтида жорий йилнинг 29 апрелдан 5 майгача бўлиб ўтадиган “Суғорма деҳқончиликда сув–энергетика–озиқ-овқат (Water–Energy–Food nexus) хавфсизлиги барқарорлигини баҳолаш: Марказий Осийода фанлараро ёндашув” мавзусидаги “Халқаро ёзги мактаб-2019” да иштирок этишга таклиф қилади. Ушбу ёзги мактабнинг асосий мақсади – замонавий тадқиқот услубларини ўрганиш, янги билимлар олиш, амалий кўникмаларни шакллантириш, инноватсион технология ва тадқиқот усулларини ишлаб чиқишни ўрганишдан иборат.

Ёзги мактабда иштирок этишни истаган тадқиқотчилар wefca2019@zalf.de электрон почтага инглиз тилида ариза топширишлари керак (1 та ягона пдф-файл, максимал 3 МБ).

Ҳужжатлар тўпламига қуйидагилар киради:

Мотиватион леттер: Ёзги мактабга қатнаши ҳақида қисқача баён (максимал 1 бет);
Ресеарч абстраcт: Ўз илмий тадқиқот лойиҳасининг қисқача тавсифи (400 сўз);
CВ:Таржимаи ҳол;
Инглиз тилини билиш даражасини тасдиқлайдиган хужжат (IELTS 5.0 балл ёки ундан юқори бўлганлар устунликка эга).
Аризаларни қабул қилишнинг якуний санаси - 2019 йил 28 феврал. Иштирокчиларнинг натижалари 2019 йил 15 мартгача эълон қилинади.

Саволларингиз бўлса, Др. Аҳмад Ҳамидов билан боғланинг (wefca2019@zalf.de).

Батафсил маълумотларни қуйидаги сайт орқали олишингиз мумкин: https://communications.ext.zalf.de/sites/summer-school-wefca/SitePages/Home.aspx