Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш мухандислари институти “Ахборот-ресурс маркази”нинг Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон миллий кутубхонасига масофадан туриб аъзо бўлиш тартиби ҳақида маълумотномаси
Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш мухандислари институти “Ахборот-ресурс маркази”нинг Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон миллий кутубхонасига масофадан туриб аъзо бўлиш тартиби ҳақида маълумотномаси.
1. Масофадан туриб Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон миллий кутубхонасига аъзо бўлиш тартиби:
-Фойдаланувчилар кутубхонага ташриф буюриб ва масофадан туриб ҳам аъзо бўлишлари мумкин (ONLINE аъзо бўлиш).
-Бунинг учун сиз, ibs.natlib.uz сайтидаги аъзолик карточкасини тўлдиришингиз керак. Миллий кутубхона сайтида аъзо бўлиб, сиз электрон фойдаланувчи картага эга бўласиз ва у орқали кутубхона сайтидаги электрон каталогдан қидирувни амалга ошира оласиз. Чоп этилган китобларни буюртма қилиш, ўқув заллари, электрон ресурслар, нашрлар ва лицензияли маълумотлар базасидан фойдаланиш ва бошқа турдаги қўшимча хизматларни амалга ошириш учун, Сиз алабатта кутубхонанинг ўзида фойдаланувчи сифатида аъзо бўлишингиз ва аъзолик картасини олишингиз лозим.
Электрон буюртмаларни мувофиқлаштириш ва ресурсларни масофага етказиб бериш хизмати: фойдаланувчиларга Кутубхонанинг ахборот-кутубхона фонди ахборот-кутубхона ресурсларининг маълум қисми (15%)ни бепул масофадан туриб электрон почта орқали етказиб беради.
Электрон буюртмаларни мувофиқлаштириш ва ресурсларни масофага етказиб бериш хизмати анъанавий ҳамда масофадан туриб Миллий кутубхона ходимларига, республиканинг барча ахборот-кутубхоналари, юридик мақомга эга бўлган корхона ва ташкилотлар, профессор-докторлар, академикларга шунингдек, чет эл фуқаролари ва хорижий корхона ходимларига хизмат кўрсатади.
Анъанавий хизмат кўрсатишда фойдаланувчи маълумотдан вақтинча фойдаланиш учун электрон ёки анъанавий тарзда буюртма бериши мумкин.
Масофадан хизмат кўрсатишда буюртмалар электрон шаклда қабул қилинади, тайёрланади ҳамда сифатли ва тезкорлик билан фойдаланувчига юборилади.
Маълумотлар асл нусхада, кўчирма нусха ёки электрон кўринишда тақдим этилиши мумкин.
Кутубхоналараро хизмат кўрсатишнинг янги шакли – электрон ресурс-ларни масофага етказиб бериш хизмати бўлиб, ушбу хизмат туридан фойдаланиш буюртмалар бажариш муддатини сезиларли даражада қисқартиради.
Электрон ресурсларни масофага етказиб бериш хизмати – пуллик хизмат кўрсатиш тури бўлиб, фойдаланувчига (юридик ва жисмоний шахсларга) кутубхона фондидаги нашрларнинг электрон нусхасини қўлга киритишга имкон яратади. Изоҳ: Бунинг учун кутубхонага аъзо қилиш вақтида фойдаланувчининг талабига кўра “Счет(хисоб рақами)” очилади.
2. Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш мухандислари институти 2017-2018 ўқув йили магистрлик диссертацияларининг Ахборот – ресурс марказида мавжуд ИРБИС тизимининг “Электрон каталоги”да тўлиқ матнли MD- Магистрлик диссертация номли маълумотлар базаси шакллантирилди.
Эндиликда институт талабалари, 2017-2018 ўқув йилидаги магистирлик диссертацияларидан соҳалари бўйича билимларини оширишда фойдаланишлари мумкин.
Ахборот – ресурс маркази директори в.б М.Х. Ахмедова.