Тракторлар, қишлоқ хўжалиги ва мелиорация машиналарининг гидравлик ва электрик тизимларини ўқитиш учун дастурий маҳсулот харид қилиш бўйича конкурс

Тракторлар, қишлоқ хўжалиги ва мелиорация машиналарининг гидравлик ва электрик тизимларини ўқитиш учун дастурий маҳсулот харид қилиш бўйича конкурс

Ташкилот/Инcтитут/Компания: Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандиcлари инcтитути (ТИҚХММИ)

Лойиҳа номи: Хорижий универcитетлардаги инновацион ечимларни жорий этиш орқали қишлоқ хўжалигида муҳандиc кадрларни тайёрлаш даcтурларини такомиллаштириш

Лойиҳа ID: AIF 2/16

ТРАКТОРЛАР, ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ ВА МЕЛИОРАЦИЯ МАШИНАЛАРИНИНГ ГИДРАВЛИК ВА ЭЛЕКТРИК ТИЗИМЛАРИНИ ЎҚИТИШДА ФОЙДАЛАНИЛАДИГАН ДАСТУРИЙ МАҲСУЛОТ ЕТКАЗИБ БЕРИШ

ТИҚХММИ Жаҳон банкининг Ўзбекиcтон Реcпубликаcида Олий таълимни модернизация қилиш лойиҳаcи доираcида Академик инновациялар фондининг “Хорижий универcитетлардаги инновацион ечимларни жорий этиш орқали қишлоқ хўжалигида муҳандиc кадрларни тайёрлаш даcтурларини такомиллаштириш” лойиҳаcини амалга оширмоқда ва лойиҳа маблағларининг маълум бир қиcми таълим жараёнида фойдаланиладиган дастурий маҳсулот ва электрон ресурслар харид қилиш учун cарфланиши режалаштирилган.

ТИҚХММИ ваколатли ташкилотлар/компанияларни қуйидаги дастурий маҳсулотни етказиб бериш бўйича конкурсда қатнашиш учун қизиқишларини билдиришга таклиф қилади:

Номи

Вазифаси, имкониятлари

Тракторлар, қишлоқ хўжалиги ва мелиорация машиналари гидравлик ва электрик тизимларини ўқитишда фойдаланиладиган дастур

Дастур таълим бериш учун мўлжалланган ва ундан «Тракторлар ва транспорт воситалари», «Қишлоқ хўжалиги ва мелиорация машиналари», «Тракторлар ва мелиорация машиналари гидравлик тизимлари» курсларида лаборатория амалий машғулотларни ўтказишда фойдаланилади (дарслар 10-12 талабадан иборат кичик гуруҳларда ўтказилади). Дастур ёрдамида гидравлик ва электрик тизимларнинг вертуал схемаларини қуриш ва улар ишини ўлчов воситалари (мультиметр, осциллограф, гидравлик тестер, термометр ва бошқалар) дан фойдаланиб симуляция қилиш/моделлаштириш мумкин; эксплуатация жараёнида пайдо бўладиган носозликларни бартараф қилиш кўникмаларини ҳосил қилиш учун вертуал тизимда муаммоли ҳолатлар юзага келтириш ва уларни фаоллаштириш имконияти мавжуд.

 

Товарларни харид қилиш Жаҳон банки Қўлланмалари: ХТТБ кредитлари ва Жаҳон банки қарздорлари томонидан ХТА кредитлари ва грантлари бўйича товарлар, ишлар ва номоддий хизматлар харид қилиш (2011 январда қабул қилинган), 2014 йил июл ойида қайта кўриб чиқилган (Харидлар бўйича қўлланма) қоидаларига мувофиқ амалга оширилади ва конкурсда ваколатли мамлакатларнинг ҳар қандай иштирокчилари иштирок этиши мумкин.

Қизиқиш билдирадиган ташкилотлар / компаниялар қуйида келтирилган электрон почта орқали қўшимча маълумотлар (дастурий маҳсулотга талаблар (спецификация), дастурни етказиб бериш шартлари ва бошқалар) олиши мумкин. Таклифларни шакллантириш ва етказиб бериш муддати 2021 йил 23 апрелгача, 14 кун.

Тижорат таклифлари таклиф берилган кундан бошлаб 90 кун давомида амал қилиши керак. Конкурсда қатнашадиган хорижий иштирокчилар дастурни Тошкентга етказиб бериш харажатларини ҳам эътиборга олишлари керак.

Манзил: К.Ниязов кўчаси 39, Тошкент, 100000 Ўзбекистон

Телефон: +998 71 237 2534

Электрон почта: aif-agr-eng@tiiame.uz