Волга давлат технология университети магистратура мутахассислигида таълим олишни истаганлар учун грант дастурини эълон қилади

Волга давлат технология университети ТИҚХММИ битирувчилари учун “Ўрмон мажмуаси ва атроф-муҳитни бошқаришда халқаро ҳамкорлик” деб номланган 2 йиллик магистратура дастурида таълим олиш учун грант дастурини эълон қилади.

Ҳужжатлар жорий йил 28 июлга қадар онлайн тарзда қадар қабул қилинади.

Талабгорлар август ойида ўтказиладиган онлайн имтихон-суҳбат асосида танлаб олинади.

Номзодларга қўйиладиган талаблар:

  • ТИҚХММИнинг 4 босқичини тугатган ҳамда бакалавр дипломига эга бўлиши;
  • рус тилини билиши;
  • инглиз тилини ҳам билиши қўшимча устунлик/имконият беради.

Батафсил маълумотни қуйидаги ҳавола орқали олишингиз мумкин:

https://www.volgatech.net/Jean_Monnet_centre/master_programmes/mezhdunarodnoe-sotrudnichestvo-v-lesnom-komplekse-i-prirodopolzovanii.php

Ушбу танловда иштирок этишни ҳоҳловчи номзодлар жорий йилнинг 25 июлига қадар институтнинг Ердан фойдаланиш кафедраси таянч докторанти Илҳом Абдураҳмановга телеграм орқали (https://t.me/IlhomIsakovich) мурожаат этишлари лозим.