Дунёнинг энг катта -Греен- яшил стартуп аренаси Climatelaunchpadtда Ўзбекистон номидан ТИҚХММИ жамоаси иштирок этади
Climatelaunchpadt бу дунёдаги энг катта экология, атроф-муҳит муҳофазаси ва қишлоқ хўжалиги бўйича стартапларни молиялаштирувчи, умумий молиявий фонди 300 000 € (Еуро) бўлган, акселераторлардан бири ҳисобланади. Унда дунёнинг 70 дан ортиқ мамлакатлари иштирок этади. Институтимизнинг “Технологик жараёнлар ва ишлаб чиқариш жараёнларни автоматлаштириш ва бошқариш” кафедраси доценти Усманов Азиз Магдалиевич, таянч доктарант Озодов Эзоз, магистрант Юсупов Муҳаммадсодиқжондан иборат таркиб топган жамоаси ўзининг “Defuse-IT” лойиҳаси билан Ўзбекистондан иштирок этаётган 30 дан ортиқ лойиҳалар ўртасида фахрли 1 - ўринни эгаллади ва эндиликда Ўзбекистон номидан минтақавий босқичда иштирок этади. Унда Исроил, Болгария, Покистон, Ҳиндистон ва Голландия каби давлатлар билан ўз стартуп лойиҳалари билан беллашадилар.