Латвия давлатининг стипендия дастурлари

Латвия давлати бакалавриатура, магистратура ҳамда докторантурада таълим олишни истаганлар учун стипендия дастурларини эълон қилади. Мазкур стипендия дастурлари 2019/2020 ўқув йиллари учун мўлжалланган бўлиб, 1 ўқув йили яъни 10 ой мобайнида бакалавриатура ва магистратурада таълим олишни ташкил этади. Латвия стипендия дастури бакалавриатура ва магистратура талабалари учун 500 евро, докторантура талабалари учун эса 670 еврони ташкил қилади.

Бундан ташқари илмий изланиш олиб бориш истагида бўлганлар учун 5 ойлик стипендия дастури ҳам мавжуд бўлиб, мазкур стипендияси илмий изланиш олиб борувчилар учун кунлик 30 евро ҳамда ойлик 300 еврони ташкил қилади. Шунингдек, «Ёзги мактаблар» учун ҳам 10 та стипендия дастурлари мавжуд бўлиб, Унда иштирок этувчилар учун стипендия миқдори 711 еврони ташкил этади. Аризалар жорий йилнинг 1-апрелига қадар онлине тарзида қабул қилинади.

Латвия давлатининг стипендиялари тўғрисидаги батафсил маълумотларни қуйидаги ҳавола орқали

http://viaa.gov.lv/eng/international_cooperation/s...

Ёзги мактаб тўғрисидаги маълумотларни эса қуйидаги ҳавола орқали олишингиз мумкин.

http://viaa.gov.lv/eng/scholarships_gov/scholarshi...