22 март –“Бутунжаҳон сув куни” 13-18-март кунлари “Сув ва иқлим ўзгариши” шиори остида ўтказилади
Маълумки ҳар йили институтимизда 22 март –“Бутунжаҳон сув куни” БМТ Тараққиёт дастури ва Европа Иттифоқининг «Ўзбекистоннинг қишлоқ ҳудудларида сув ресурсларини барқарор бошқариш» дастури доирасида амалга оширилаётган «Техник салоҳиятни мустаҳкамлаш» қўшма лойиҳаси билан хамкорликда турли танловлар доирасида кенг нишонланиб келинади.
Ҳудди шундай тадбирлар 2020 йил 13-18 март кунларида “Сув ва иқлим ўзгариши” шиори билан ташкил этилади.
Танлов қуйидаги йўналишларда олиб борилади:
- «Сув – бу ҳаёт!» мавзусидаги постерлар танлови;
- «Ўзбекистондаги сув ресурсларини бошқаришда иқлим ўзгаришини таъсири» мавзусида баҳс мунозара;
- «Иқлим ўзгариши шароитида сув ресурсларидан фойдаланишнинг инновацион услублари» мавзусидаги интеллектуал ўйин;
- «Сув ва иқлим» мавзусидаги видео филмлар танлови;
- Сув хўжалиги соҳасидаги энг яхши инновацион технологиялар танлови;
- «Ўзбекистон Республикасида сув ресурсларини бошқаришни яхшилашдаги аёлларнинг роли: мавжуд қийинчиликлар ва ечимлар» мавзусидаги иншо танлови.
Бутунжаҳон сув кунини нишонлаш доирасида ўтказиладиган танловлар ғолиблари фахрий ёрлиқлар ва қуйидаги қимматбаҳо совғалар билан тақдирланадилар:
1-ўрин: Ноутбук. 2-ўрин: Планшет. 3-ўрин: Қаттиқ диск.
Танлов низоми (ўзбек ва рус тилларида) қуйидаги файллардан юклаб олишингиз мумкин.