2019 йил 23-24 май кунлари Институтда “Қишлоқ ва сув хўжалиги соҳаси учун кадрларни тайёрлашда хотин-қизларнинг роли” мавзусидаги республика илмий-амалий анжумани
АХБОРОТ ХАТИ
ТОШКЕНТ ИРРИГАЦИЯ ВА ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИНИ МЕХАНИЗАЦИЯЛАШ МУҲАНДИСЛАРИ ИНСТИТУТИ
Тошкент шаҳрида 2019-йил 23-24-май
Илмий ва илмий техник анжуман Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017-йил 7-февралдаги “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”UB UBПФ-4947-сон Фармони асосида белгиланган асосий вазифаларни мантиқий давом эттириш, 2018 йил 2 февралдаги ПФ-5325-сонли “Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятни тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони, ҳамда Вазирлар маҳкамасининг 2019-йил 25-февралдаги 133-ф-сонли фармойиши ижросини таъминлаш ва “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили”да бажарилиши режалаштирилган вазифаларни амалга оширишда хотин-қизлар фаоллигини таъминлашга эришиш борасида 2019 йил 23-24 май кунлари Институтда “Қишлоқ ва сув хўжалиги соҳаси учун кадрларни тайёрлашда хотин-қизларнинг роли” мавзусидаги республика илмий-амалий анжуманини ўтказиш режалаштирилган.
Мазкур анжуманда илмий мақола ва тезислар тўплами чоп этилиши кўзда тутилган. Ушбу анжуманда ўз мақола ва тезислари билан илмий ходимлар, олий ўқув юртларининг профессор-ўқитувчилари, докторант ва мустақил тадқиқотчилар, магистратура ва бакалавриат талабалари иштирок этадилар.
Илмий мақолалар тўплами қуйидаги йўналишларни қамраб олади:
- Қишлоқ ва сув хўжалиги соҳаси учун муҳандис-техник кадрлар тайёрлашда аёлларнинг роли.
- Таълим-тарбия соҳасида хотин-қизларнинг ўз қобилиятлари ва имкониятларини руёбга чиқаришнинг шарт-шароитлари.
- Давлат ва жамият бошқаруви ҳамда иқтисодиёт тармоқларида хотин-қизларнинг ўрни ва уларни қўллаб-қувватлашнинг долзарб масалалари.
- Хотин-қизларнинг интеллектуал салоҳиятларини юксалтиришнинг замонавий муаммолари.
- Қизларни соғлом турмуш тарзи ва оила қуришга тайёрлашнинг долзарб масалалари.
- Илмий ва инновацион фаолиятни ривожлантиришда тадқиқотчи хотин-қизларнинг тутган ўрни.
Илмий мақолаларни қабул қилиш талаблари:
I. Илмий мақоланинг таркиби қуйидагилардан иборат бўлиши шарт:
1.1. Тадқиқот мавзуси доирасида мавжуд муаммо.
1.2. Муаммони ҳал этиш йўллари.
1.3. Илмий асосланган таклиф ва тавсиялар.
1.4. Кутилаётган самара.
II. Мақолалар жиддий таҳрир қилинган ва расмийлаштиришнинг барча техник талабларига мос келиши зарур, жумладан:
- матн муҳаррири – MS Word 2003, 2007;
- саҳифа – А4 ўлчовида, китоб кўринишида, барча томонлардан 2 см қолдирилган;
- шрифт – Times New Roman, ўлчови (кегль) – 14;
- қатор оралиғи ва хат бошидаги оралиқ – 1,5;
- мақоланинг ҳажми 5-7 бет;
- юқори ўнг бурчакда муаллифнинг тўлиқ фамилияси, исми ва шарифи, илмий даражаси ва унвони, ловозими, ташкилот номи, илмий материал номи эса ўртада (қалин (жырный) ҳарфлар билан) ёзилади;
- барча жадвал, схема ва расмлар MS Word форматида, Times New Roman шрифтида, уларнинг номи схема ва расмлар пастида, жадваллар тепасида бўлиши керак;
- барча график, диаграммалар MSExcel форматида бўлиши керак;
- формулалар MS Equation редакторида ёзилган бўлиши керак;
- жадвал, расм ва графикларда манбалар ва матнда уларга ҳаволалар кўрсатилган бўлиши керак;
- ҳаволалар ҳар бир бетнинг пастки қисмида жойлаштирилади;
- илмий мақола, ўзбек, рус ёки инглиз тилида бўлиши мумкин.
III. Илмий мақолалар анкетаси билан тўлдирилган ҳолда электрон ва чоп этилган шаклда ташкилий қўмитага 2019 йил 10-майгача ТИҚХММИ Б-бино 1-қават Хотин-қизлар қўмитаси манзилига топширилиши зарур.
Мурожаат учун телефон: (+99871) 237 19 93
Телеграмм рақами: (90) 901-36-76.
Электронпочта манзили:tiqxmmi_ayollar_konf@mail.ru
IV. Тақдим этилувчи илмий мақолалар юқорида келтирилган талабларга мослиги бўйича экспертиза, жумладан, антиплагиат дастури текширувидан ҳам ўтказилади.
Экспертиза хулосаси ижобий бўлган илмий мақолалар нашр учун тўпламга киритилади.