ЭЛЕКТРОН – КУТУБХОНА ТИЗИМИ “Консультант студента” талабалар электрон кутубхонаси

ЭЛЕКТРОН – КУТУБХОНА ТИЗИМИ  “Консультант студента” талабалар электрон кутубхонаси  -  Кўп қиррали таълимий электрон ресурслар базаси бўлиб,  ўз ичига ўқув адабиётлари ва олий ўқув юртларининг барча йўналишлари талабаларига мўлжалланган қўшимча материалларни олади.

Асосий хусусиятлари:

-  Нашрларнинг умумий сони      —       22 000 дан зиёд

-  Дарслик ва ўқув қўлланмалар   —      12 000 дан зиёд

-  Монографиялар                           —      7 000 дан зиёд

 Ушбу электрон кутубхона ўз ичига қуйидаги фан сохалари  бўйича ўқув адабиётлари жамланмасини олади:

Архитектура и строительство     - (Архитектура ва қурилиш)

- Горное дело                                     - (Тоғ ишлари)

- Деловая литература                      - (Ишбилармонлар учун адабиётлар)

- Железнодорожный транспорт     - (Темир йўл транспорти)

- Иностранные языки                      - (Хорижий тиллар)

- Информационные технологии    - (Ахборот технологиялари)

- Медицина                                          (Тиббиёт)

- Психология                                        - (Психология)   

- Сельское хозяйство                        - (Қишлоқ хўжалиги)

- Физико-математические науки      - (Физика-математика фанлари)

- Филология                                        - (Филология)

- Энергетика                                        - (Энергетика)

- Экономика                                        - (Иқтисод) 

- Юриспруденция                               - (Хуқуқшунослик)

“Консультант студента”  ЭЛЕКТРОН – КУТУБХОНА ТИЗИМИдан фойдаланиш бўйича  ЙЎРИҚНОМА

  • Интернет - браузердан сайтнинг манзилини қидириш сатрига www.studentlibrary.ru  («Консультант студента» га кириш учун) манзилни ёзиб, СИЗ электрон ресурснинг бошланғич саҳифасига кирасиз ва у ердан «регистрация на сайте - сайтда рўйхатдан ўтиш» сатрини танлайсиз.
  • «Регистрация на сайте - сайтда рўйхатдан ўтиш» шаклини, синчковлик билан ҳеч бир ойначаларни ўтказиб юбормаган ҳолда тўлдирасиз.  
  • Бу ерда СИЗ, чегараланган хажмда каталогни кўришингиз ёки алоҳида китобларни ўқишингиз мумкин бўлади.
  • Шундан сўнг, СИЗ,  “КАТАЛОГ” тугмачасини босасиз, саҳифада фан йўналишлари очилади.
  • Ўзингизга керакли Фан сохасини танлаб оласиз. Саҳифада, СИЗ танлаб олган соҳа бўйича китоблар кўринади.
  • Керакли китобнинг сарлавхаси устига сичқонча билан босасизЧИТАТЬ ОНЛАЙН тугмачаси чиқади, ушбу тугмачани боссангиз, китобнинг 1-бети  очилади.
  • Саҳифанинг пастки қисмида  ПРОСМОТР в виде PDF тугмачаси мавжуд бўлиб, ушбу тугмача босилгандан сўнг, китобнинг бетлари PDF кўринишга келади ва уни кўчириш имкони пайдо бўлади.
  • Изоҳ : Китобни  тўлиқлигича кўчириш имкони мавжуд эмас, -1 бетдан кўчириб олиш мумкин бўлади.

Мустақил равишда ўзингизга (28-белгидан кўп бўлмаган - лотин ҳарфлари ёки сонлардан ташкил топган) фойдаланувчилик номини ва (6 – тадан кам бўлмаган ва 28-белгидан кўп бўлмаган - лотин ҳарфлари ёки сонлардан ташкил топган) парольни белгилайсиз.

Шундан сўнг, махсус ойначага расмдаги сонларни киритиб, саҳифанинг тагида жойлашган «Зарегистрироваться – Рўйхатдан ўтиш» тугмача-сини босасиз ва кутубхонанинг биринчи саҳифасига кирасиз.

                                                                           Ахборот –ресурс маркази