Институтнинг талаба, магистрант ҳамда ёш олимлари диққатига!

Япониянинг халқаро ҳамкорлик маркази (JICA) олий таълим тизимида юқори малакали кадрларни турли йўналишлар бўйича тайёрлаш ва уларни салоҳиятини ошириш мақсадида Япониянинг Нагоя университетининг Ўзбекистондаги офиси билан ҳамкорликда Япониянинг бир қатор номдор ОТМ ларида магистратура ҳамда докторантурада таҳсил олиш истагида бўлган ёшлар учун учрашув ташкил этишмоқда.

Учрашув жорий йилнинг 11 ноябр куни саот 14:00 дан 15:30 гача Тошкент ҳалқаро бизнес марказининг “Суғдиёна” залида бўлиб ўтади. Барча институтимиз қизиққан ёшларини мазкур учрашувда фаол иштирок этишларини сўраб қоламиз.