Ахборот-ресурс маркази фондига олинган “AGRO ILM” аграр - иқтисодий, илмий-амалий журналининг янги 2018 йил (махсус) сонини фойдаланувчиларга тақдим этамиз
Ўзбекистон Президенти Ш. М. Мирзиёев таъкидлаганларидек, «Илм бўлмаган жойда, изланиш бўлмаган жойда ҳеч қандай соҳада ривожланиш, юксалиш ва умуман ушбу соҳанинг келажаги бўлмайди. Илмнинг ривожланишида фундаментал тадқиқотлар муҳим рол ўйнайди. Фақат улар орқалигина янги билимларни ўзлаштириш ва назарияларни шакллантириш, келажакдаги амалий тадқиқотлар ва инновацион ривожланиш учун мустаҳкам пойдевор яратиш мумкин бўлади».
Муҳтарам Президентимизнинг ушбу сўзлари ТИҚХММИ профессор-ўқитувчилари таркибининг илмий тадқиқотларни тайёрлаш ва уларни олиб боришлари учун асосий пойдевор бўлиб хизмат қилади. Уларнинг илмий журналларда чоп этилган мақолалари бажарилган ишларининг ўзига хос ҳисоботи десак, муболаға бўлмайди.
ТИҚХММИ Ахборот-ресурс маркази фондига “AGRO ILM” аграр – иқтисодий, илмий - амалий журналининг янги (махсус) сони олинди. Журналда чоп этилган ТИҚХММИ профессор - ўқитувчиларининг мақолалари республикамиз аграр - иқтисодий сиёсатининг долзарб масалаларига бағишлангандир. Мақолалар ўз ичига муаммога кириш, вазифанинг моҳиятини, тавсия этилаётган ечимлар ва олинган натижалар, шу жумладан хулосаларни олади.
Журналнинг асосий рукнлари:
1. Аграр соҳага оид долзарб мавзулардаги мақолалар;
2. Агросаноат мажмуига кирувчи корхона ва ташкилотлар, жумладан илғор
фермерлар, чорвадорлар ҳамда ирригация-мелиорация тармоқларида
ибратли ишларни амалга ошираётган замондошларимиз, уларнинг ютуқ ва илғор тажрибалари ҳақидаги материаллар;
3. Олим ва мутахассисларнинг таҳлилий ҳамда амалий тавсия маслаҳатлари;
4. Қишлоқ хўжалиги фанида эришилаётган илмий натижалар, ихтиролар;
5. Дунё қишлоқ хўжалигидаги янгиликлар билан мунтазам танишиш, касбий маҳорат ҳамда малакани ошириб бориш.
Журналда чоп этилган ҳар бир мақола, қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича изланувчи турли тоифадаги китобхонларда катта қизиқиш уйғотади. Журналлар Ахборот-ресурс марказининг барча асосий бўлим-ларида жойлаштирилган. Шу жумладан Ахборот - ресурс марказининг электрон маълумотлар базасида “AGRO ILM” аграр-иқтисодий, илмий-амалий журнали янги (махсус) сонининг тўлиқ матнли электрон кўриниши ҳам мавжуд.
Ахборот-ресурс маркази директори в.б. М. Х. Ахмедова