Руминия давлатининг стипендия дастурлари

Руминия давлати магистратура мутахассислиги ҳамда докторантура ихтисослиги бўйича стипендия дастурларини эълон қилади. Мазкур стипендия дастурлари 2019/2020 ўқув йиллари учун мўлжалланган бўлиб, у бепул таълим олиш, ётоқхона, ойлик стипендия (Магистрантлар учун 75 евро, докторантлар учун эса 85 евро) билан таъминлаб беради. Таълим тили румин тилида бўлиб, дастлабки 1 йил мазкур тилни ўргатиш курсларидан ташкил топган бўлади. Аризалар жорий йилнинг 21-январига қадар Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Халқаро алоқалар бўлимида қабул қилинади.

Батафсил маълумотларни қуйидаги ҳавола орқали олишингиз мумкин. http://www.mae.ro/en/node/10251