«Фан ва турмуш» илмий оммабоп журналга мақолалар қабул қилинади

«Фан ва турмуш» - Ўзбекистон Республикасидаги кенг ўқувчиларига эга бўлган, мамлакат фан ва техникаси, дунё илмий янгиликларини оммалаштириш учун яратилган илмий-оммабоп журнал. Журналда қуйидаги фан соҳаларига тегишли бўлган, табиий, гуманитар фанлар, кашфиётлар, қизиқарли тарихий фактлар, технология ва энг сўнгги илмий натижалар ютуқлари ҳақидаги мақолалар чоп этилади:

  • Физика, математика, астрономия, кимё ва материалшунослик;
  • Биология, генетика, экология ва биологик хилма-хиллик;
  • Информатика ва ахборот технологиялари;
  • Тарих, археология ва антропология;
  • Адабиёт ва тилшунослик;
  • Тиббиёт ва физиология;
  • Иқтисодиёт ва ижтимоий ҳодисалар ва бошқалар.

Барча соҳа мутахассисларини ушбу имкониятдан фойдаланишга чорлаб қоламиз!

Мақолалар қуйидаги манзилга юборилиши керак: 100047, Тошкент, Академик Яҳё Ғуломов кўчаси, 70-уй.

Тел: (998-71) 233-50-33; 233-07-05;

Факс: 71-234-48-67.

E-mail: shuhrat@astrin.uz (бош муҳаррир); fvat@academy.uz