Шошилинг: SCOPUS халқаро маълумотлар базасига киритиладиган GISCA20 Халқаро конференциясига мақолалар топширишнинг сўнгги муддати этиб 2020 йилнинг 18 феврал санаси белгиланди

МАРКАЗИЙ ОСИЁДА ГАТ – GISCA 2020 АНЪАНАВИЙ КОНФЕРЕНЦИЯСИ

"Барқарор ривожланишда амалий Геоинформатика", 1-3 июн, 2020 йил

Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти, Тошкент, Ўзбекистон  

АХБОРОТ ХАТИ

Ҳар йили ўтказилиб келинаётган "Марказий Осиёда ГАТ" конференцияси - GISCA 2020, 2020 йилнинг 1-3 июн кунлари навбатдаги Тошкент шаҳрида бўлиб ўтиши режалаштирилган конференция учун рўйхатга олиш бошланганини эълон қилади. Ушбу инглиз тилида ўтказиладиган анжуманнинг асосий вазифалари Марказий Осиё ва бошқа мамлакатларнинг ГАТ соҳасидаги академик, профессор-ўқитувчи, тадқиқотчи ва мутахассисларини бир жойга тўплаш ҳамда ГАТ таълимида халқаро ҳамкорлик ва билимлар алмашинувини рағбатлантиришдан иборат.

2020 йилда GISCA конференцияси "Барқарор ривожланишда амалий Геоинформатика" мавзусига қаратилган. Географик ахборот фани назарий асос сифатида, Геоинформатика методология сифатида ва ГАТ дастурий технологиялар сифатида ахборотни турли манбалар орқали жойлаштириш учун кучли воситалардир. Бу бизнинг муҳит ва табиий ресурсларимиз, иқтисодиётимиз ва охир-оқибат жамиятимизни муваффақиятли бошқариш учун зарур бўлган нарсадир.

Конференциянинг асосий мавзулари:

  • минтақавий барқарор ривожланишда ГАТ;
  • фазовий маълумотлар инфратузилмасини ривожлантириш;
  • атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасини бошқаришда ГАТ;
  • фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва бартараф этишда ГАТ;
  • сув ресурсларини бошқаришда ГАТ;
  • қишлоқ хўжалигида ГАТ;
  • геодезия, кадастр ва ер тузиш соҳасидаги янги тенденциялар ва технологиялар;
  • геоинформатика соҳасида касбий ва масофавий таълим;
  • гидротехника қурилиши ва мелиорация соҳасида ГАТ;
  • қишлоқ ва сув хўжалигини механизациялаш ва автоматлаштиришда ГАТ.

GISCA 2020 Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти (ТИҚХММИ) томонидан Erasmus+ DSinGIS лойиҳаси доирасида Австрия-Марказий Осиё ГАТ Маркази (ACA*GIScience) ҳамда Венгриядаги Обуда Университетининг Алба Регия Техника факультети билан биргаликда ташкиллаштирилмоқда. Мазкур конференция " InterCarto. InterGIS 26" ва " SilkGIS 4" (Ипак йўли учун ГАТ) халқаро конференциялари билан биргаликда “Trimble International”, Кореянинг “GeoTwo” ҳамда “Марказий Осиё экология ва атроф-муҳитни ўрганиш маркази” (RCEECA CAS) каби ишлаб чиқаришдаги ҳамкорлар кўмагида ўтказилади. GISCA конференциялари ва уларнинг нашрлари Eurasia-Pacific Uninet ва Австрия Фанлар академиясининг ГАТ фанлари комиссияси томонидан қўллаб-қувватланадиган ACA*GIScience томонидан бошқариб келинади. Конференсция Геоинформатика соҳаси бўйича фаолият юритувчи ташкилотлардан қўшимча ҳомийликни кутиб қолади.

Конференция ҳайъати юқорида келтирилган анжуман мавзуларига оид Марказий Осиё минтақасига қаратилган илмий мақолаларни қабул қилади. Конференцияда илмий мақоланинг тақдимоти (презентация) ёки постер билан фаол иштирок этиш мумкин. Тақриздан ўтган ва конференцияга қабул қилинган илмий мақолалар Scopus халқаро библиографик ва абстракт маълумотлар базасига киритиладиган конференция тўпламида чоп этилади.

Мақолаларни тақдим этишга доир саволлар бўйича таҳририятга intercarto@yandex.ru электрон манзили орқали мурожаат қилишингиз мумкин.

Ушбу ахборот хатини барча қизиққан ГАТ бўйича профессор-ўқитувчилар, тадқиқотчилар, талаба ва магистрантлар ҳамда мутахассисларга тарқатишингизни сўраб қоламиз. Мақолаларни қабул қилиш 2020 йилнинг 18 февралига қадар амалга оширилади. Битта муаллифдан кўпи билан иккита мақола қабул қилинади. GISCA 2020 дан рўйхатдан ўтиш, конференция дастури ва виза олиш тартиблари ҳақида барча маълумотларни қуйидаги ҳавола орқали олишингиз мумкин: https://gisca20.wordpress.com.

Мақолаларни расмийлаштириш тартиб-қоидалари ва намуналарини қуйидаги веб-саҳифадан олишингиз мумкин: http://intercarto.msu.ru/jour/submissions.php?lang=en

РЎЙХАТДАН ЎТИШ ВА ТЎЛОВЛАР

Илтимос, веб-сайтдаги (http://intercarto.msu.ru/jour/files/GISCA_2020_REGISTRATION_FORM.docx) ёки қуйида иловадаги рўйхатдан ўтиш шаклини тўлдиринг ва gisca2020@aca-giscience.orgэлектрон манзилига юборинг. Мақолангизни эса intercarto@yandex.ru электрон почта манзилига юборинг. Рўйхатдан ўтиш тўлови рўйхатга олиш столида (регистрация) нақд пулда ёки қуйидаги ҳисоб рақамига банк орқали тўланиши мумкин:

Банк номи: “АСАКА” банк Тошкент филиали

Банк манзили: А.Қаххор кўчаси, 73, 100015, Тошкент, Ўзбекистон

Ҳисоб рақами эгаси номи: ТОШКЕНТ ИРРИГАЦИЯ ВА ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИНИ МЕХАНИЗАЦИЯЛАШ МУҲАНДИСЛАРИ ИНСТИТУТИ

Ҳисоб рақами эгаси манзили: Қори Ниёзий, 39, 100000, Тошкент, Ўзбекистон

IBAN (Халқаро банк ёки ҳисоб рақами):    20203840300174799001 (АҚШ доллари)

                                                                          20203978100174799001 (Евро)

BIC (Банк идентификатсия коди) / SWIFT коди: ASKBUZ 22

GISCA 2020 ГА РЎЙХАТДАН ЎТИШ ТЎЛОВИ МИҚДОРИ

МДҲ мамлакатлари иштирокчилари учун

Бошқа иштирокчилар

Иштирокчи

$75

120

Иштирокчи (60+)

$70

105

Талаба, магистрант ва докторантлар

$50

105

Ҳамроҳлик қилувчи шахс

$65

85

Рўйхатдан ўтиш тўлови конференция тўпламининг бир нусхаси, тарқатма материаллар, тушлик ва кофе брейкни ўз ичига олади, лекин меҳмонхонада яшаш ҳамда маҳаллий транспорт учун тўловларни ўз ичига олмайди. Рўйхатдан ўтиш, конференция дастури ва визага мурожаат қилиш тартиб-қоидалари бўйича маълумотлар зарур бўлса, GISCA 2020 конференция котибига мурожаат қилинг. Сизни Тошкентда GISCA 2020 да кутиб қоламиз!

GISCA 2020 конференцияси ташкилий қўмитаси номидан:

Конференция котиби: Илҳом Абдураҳманов, ilhom.isakovich@gmail.com

Тел.: +998712371909, Факс: +998712373879

Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти  (ТИҚХММИ) Қори Ниёзий 39, Тошкент 100000, ЎЗБЕКИСТОН

GISCA 2020 РЎЙХАТГА ОЛИШ ШАКЛИ  (онлайн рўйхатдан ўтиш: https://gisca20.wordpress.com/registration//)  

Илтимос, тўлдирилган шаклни gisca2020@aca-giscience.org га юборинг