ТИҚХММИда илк бор диссертация ҳимоясисиз илмий даража берилиши жорий этилмоқда
Хабарингиз бор, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Раёсатининг 2017 йил 31 майдаги 239/4-сон қарори билан тасдиқланган “Илмий даражалар бериш тартиби тўғрисида НИЗОМ” нинг 1-боб 5-бандига муфовиқ тадқиқотлар амалга оширилган муассаса хулосаси ва Илмий кенгаш тақдимномаси асосида ОАK Раёсати қарори билан истисно тариқасида қуйидагиларга диссертация ҳимоясисиз илмий даража берилиши мумкин.
Унга кўра муҳим илмий янгиликлар олган ва импакт-фактори тегишли даражада юқори ва рўйхат бўйича халқаро тизимга кирган илмий журналларда камида 6 та илмий мақола чоп эттирган мутахассисга эксперимент тариқасида фалсафа доктори (PhD) илмий даражаси берилади.
Ушбу талабни институтда биринчилардан бўлиб 08.00.04-Қишлоқ хўжалиги иқтисодиёти ихтисослигининг 2-йил таянч докторанти Салаходжаев Рауфхон Фарходхонович и.ф.д., профессор Ў.П.Умурзаковнинг илмий раҳбарлигида бажарди.
Ёш олим Р.Ф.Салаходжаевнинг диссертация химоясисиз фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун «Қишлоқ хўжалигида табиий-иқлим ресурсларини бошқариш ва улардан оқилона фойдаланишда инсон ва ижтимоий капиталнинг роли» мавзусида тайёрлаган автореферати тақдимотининг муҳокамаси ТИҚХММИ ҳузуридаги DSc.03/30.01.2020.I.10.03 рақамли илмий кенгашнинг 2021 йил 17 феврал соат 14-00 даги мажлисида онлайн тарзда бўлиб ўтади.
Манзил: 100000, Тошкент шаҳри, Қори Ниёзий кўчаси, 39-уй. Тел.: (99871) 237-46-68; факс: (99871) 237-38-79; e-mail: admin@tiiame.uz