Садиев Умиджон Абдусамадовичнинг техника фанлари фалсафа докторлик диссертацияси ҳимояси ҳақида

САДИЕВ УМИДЖОН АБДУСАМАДОВИЧ

Техника фанлари фалсафа докторлик диссертацияси ҳимояси ҳақида

ЭЪЛОН

 

I.Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ирригация каналларида сувдан фойдаланишнинг самарадорлигини ва ишончлилигини ошириш усуллари”, 05.09.07- Гидравлика ва муҳандислик гидрологияси (техника фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.1.PhD/T132

Илмий маслахатчининг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони:

Махмудов Илхомжон Эрназарович, техника фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Ирригация ва сув муаммолари илмий-тадқиқот институти.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти ҳузуридаги DSс.27.06.2017.Т.10.02 рақамли Илмий кенгаш.

Расмий оппонентлар: Д.Р.Бозоров, техника фанлари доктори, профессор (05.09.07), З.М.Маликов, техника фанлари доктори (05.09.07).

Етакчи ташкилот - Тошкент архитектура қурилиши институти

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: суғорма деҳқончилик тизимидаги ирригация каналларида сувдан самарали ва ишончли фойдаланишнинг бошқариш усулларини такомиллаштириш, гидравлик ҳисоблаш усулларини ишлаб чиқиш ва ГАТ технологияларини қўллаш асосида суғориш каналларида сувдан фойдаланишнинг ишончлилиги ва самарадорлигини ошириш.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

тупроқ ўзанли ва бетон қопламали каналлардан рўй бераётган фильтрацияни гидравлик ҳисоблаш усуллари фильтрацион қаршилик усули асосида такомиллаштирилган.

ирригация каналларининг ишончлилик ҳолатини башорат қилиш усуллари тасодифий диагностика гипотезалари ва Байес усули асосида такомиллаштирилган;

магистрал каналларнинг самарадорлиги ва ишончлиликни таъминлай оладиган оқимнинг оптимал гидравлик параметрларини ҳисоблаш усуллари бошкарув назарияси асосида такомиллаштирилган;

бир ўлчовли бекарор сув харакатини ифодаловчи гидравлик модель сув сарфи экспоненциал тартибда ўзгарганда каналларнинг ишончлилик ва Фруд ўхшашлик мезонлари асосида ишлаб чиқилган;

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ирригация каналларида сувдан фойдаланишнинг самарадорлигини ва ишончлилигини ошириш усуллари бўйича олинган илмий натижалар асосида:

тупроқ ўзанли ва бетон қопламали каналлардан рўй бераётган фильтрациянинг гидравлик ҳисоблаш усуллари Сув хўжалиги вазирлиги тасарруфидаги Чирчиқ-Охангарон ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси томонидан Тошкент магистрал канали, Паркент ва Хандам каналларига жорий этилган (Сув хўжалиги вазирлигининг 2019 йил 3 май 03/25-1835-сон маълумотномаси). Натижада ирригация каналларида сувдан фойдаланиш ишончлилиги ва самарадорлигини ошириш имкони яратилган;

бир ўлчовли бекарор сув харакатини ифодаловчи гидравлик модель Сув хўжалиги вазирлиги тасарруфидаги Чирчиқ-Охангарон ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси томонидан Тошкент магистрал канали, Паркент ва Хандам каналларига жорий этилган (Сув хўжалиги вазирлигининг 2019 йил 3 май 03/25-1835-сон маълумотномаси). Натижада ирригация каналларида манбадан олинадиган сувга нисбатан 5-7% дан ортиқ сув ресурслари иқтисод қилишни имкони яратилган;

магистрал каналларнинг самарадорлиги ва ишончлиликни таъминлай оладиган оқимнинг оптимал гидравлик параметрларини ҳисоблаш усуллари Сув хўжалиги вазирлиги тасарруфидаги Чирчиқ-Охангарон ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси томонидан Тошкент магистрал канали, Паркент ва Хандам каналларига жорий этилган (Сув хўжалиги вазирлигининг 2019 йил 3 май 03/25-1835-сон маълумотномаси). Натижада суғориш каналларидан фойдаланиш ишончлилиги ва самарадорлигини ошириш орқали сув танқислиги шароитида сув ресурсларини самарали бошқариш имкони яратилган.

Илмий даражалар берувчи илмий кенгаш раиси, т.ф.д. Султанов Т.З.

Илмий даражалар берувчи илмий кенгашнинг илмий котиби, т.ф.д., профессор Янгиев А.А.

Илмий раҳбар, т.ф.д., профессор Махмудов И.Э.

Талабгор Садиев У.А.