Ҳурматли профессор-ўқитувчилар, тадқиқотчилар ва талабалар!
ГЕОИНФОРМАТИКА БЎЙИЧА ХАЛҚАРО АНЪАНАВИЙ GI 2021 КОНФЕРЕНЦИЯСИ
"Геоахборот тизим ва технологиялари орқали барқарор ривожланишни қўллаб-қувватлаш"
27-29 январ, 2021 йил
Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти, Тошкент, Ўзбекистон
ONLINE/ONSITE
Ҳурматли профессор-ўқитувчилар, тадқиқотчилар ва талабалар!
Сизларни 2021 йилнинг 27-29 январ кунлари Геоинформатика бўйича халқаро анъанавий GI 2021 конференциясига таклиф этамиз. Ушбу анжуманнинг асосий вазифалари ижтимоий-экологик тизимлар бўйича фаолият юритаётган олимларни тармоқлараро геофазофий докторантура ва илмий тадқиқотларига йўналтириш, шунингдек, Геоинформатика соҳасида фаолият олиб бораётган профессор-ўқитувчи ва докторантларнинг халқаро миқёсдаги жамиятларга жалб этилишини кенгайтириш, ОТМ ва ИТМларнинг халқаролашувини кучайтиришдан иборат.
Конференцияда иштирок этиш учун конференсия платформаси https://bit.ly/2XsGjFc ёки конференциянинг расмий веб-саҳифаси http://geo.amk.uni-obuda.hu/gi2020/registration.htm орқали рўйхатдан ўтинг. Рўйхатдан ўтганингиздан сўнг, конференцияда Zoom платформаси орқали онлайн қатнашиш учун кириш ҳаволаси (линки) пайдо бўлади, шунингдек мазкур ҳавола рўйхатдан ўтиш пайтида фойдаланилган электрон почтага юборилади.
GI 2021 конференцияси бўйича тўлиқ маълумотларни конференциянинг расмий веб-саҳифасидан (http://geo.amk.uni-obuda.hu/gi2020/home.htm) олишингиз, шунингдек, конференция билан боғлиқ масалалар бўйича конференция котиби Илҳом Абдураҳманов (gi2020conference@gmail.com) билан боғланишингиз мумкин.
Сизларни GI 2021 конференциясида кутиб қоламиз!