Япониянинг Гои тинчлик фонди “Яхшиликга бой жамият яратиш” (creating a society full of kidness) деб номланган танловни эълон қилади
Япониянинг Гои тинчлик фонди Япониянинг таълим, маданият, спорт, илм-фан ҳамда техналогия вазирликлари ҳамда ЮНЕСКО ишлари бўйича миллий комиссия билан биргаликда “Яхшиликга бой жамият яратиш” (creating a society full of kidness) деб номланган танловни эълон қилади.
Мазкур танловнинг асосий мақсади- Ёшларга ўзларининг ғоялари, ижодкорлиги ва тинчлик ва барқарор ривожланишни қўллаб-қувватлаш ташаббуси ҳақидаги ғояларини илгари суришдан иборат.
Танловда институтнинг 25 ёшгача бўлган талабалари иштирок этишлари мумкин. Танловнинг асосий шарти қуйидаги 5 та (инглиз, француз, испан, немис ва япон) тиллардан бирида 700 та сўздан иборат бўлган иншо ёзиб уни жорий йилнинг 15 июнига қадар www.goipeace.or.jp ёки essay@goipeace.or.jp электрон почта манзилига юборишингиз мумкин.
Танловда ғолиб бўлган иштирокчига 900 АҚШ доллари миқдоридаги пул мукофоти ҳамда 2019 йил 31 октабрда куни Японияда бўлиб ўтадиган тақдирлаш маросимига иштирок этиш учун йўлланмани қўлга киритади.