Мақсадли қабул тартиби белгиланди
ЎзР Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 27 апрелдаги 360-сонли қарори билан Олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш, талабалар ўқишини кўчириш, қайта тиклаш ва ўқишдан четлаштириш тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш тўғрисидаги қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
Жумладан, ОТМлар учун бегиланган қабул квоталари таркибида ҳудудлар кесимида мақсадли қабул квоталари тасдиқланган таълим йўналишларига қабул қуйидаги тоифа абитуриентлар ҳисобидан амалга оширилади:
- муайян ҳудудда доимий яшайдиган (паспортдаги маълумоти бўйича);
- умумий ўрта (10-11-синфлар негизида), ўрта махсус, касб-ҳунар маълумоти тўғрисидаги тегишли ҳужжатга эга бўлган;
- кириш имтиҳонлари (тест синовлари, касбий (ижодий) имтиҳон, ёзма имтиҳон)дан муваффақиятли ўтган.
Батафсил: http://edu.uz/uz/news/view/1327