Брюсселдаги Ёш Лидерлар Дастури

Сиз экологик муаммолар ва биологик хилма-хилликни сақлаш ҳамда иқлим ўзгаришига қарши курашишда фаол иштирок этмоқчимисиз? Сиз атрофдагиларингизни маҳаллий, минтақавий даражада ўз ортингиздан эргаштира оласизми? Барқарор ривожланиш бўйича бошқа нуфузли иштирокчилар билан келажак ҳақидаги тасаввурингизни баҳам кўрмоқчимисиз? Ғояларингизни амалга ошириш вақти келди: "Ёш Лидерлар" дастурига ариза беринг ва Брюсселга ўз ғояларингизни баҳам кўриш учун ташриф буюринг!

Қаерда: Брюссел, Белгия

Қабул қилиш муддати: 2020 йил 9 март

Қачон: 2020 йил 9 - 10 июн кунлари

Брюсселда (Белгия) ёш лидерлар дастурида қатнашиш учун аризалар қабул қилинади. Дастур доирасида иштирокчилар 9-10 июн кунлари Брюсселда бўлиб ўтадиган эвропа Ривожланиш кунлари форумида чиқиш қиладилар.

Ташкилотчилар томонидан барча харажатлар қопланади:

• Транспорт харажатлари

• Турар жойхаражатлари

• Виза харажатлари

Аризани  тўлдириш қуйидаги линк https://www.eudevdays.eu/youngleaders орқали амалга оширилади. Имкониятни қўлдан бой берманг!!!