Ҳурматли талабалар, ажойиб янгилик!

Пандемия шароитида онлине таълим жараёнини самарали ўтказиш ва бир вақтнинг ўзида талабаларга қулайлик ва интернет трафикни тежаш мақсадида, институтимизнинг ТЖИЧАБ (Технилогик жарараёнлар ва ишлаб чиқаришни автоматлаштириш ва бошқариш) кафедраси жамоаси томонидан 5311000 (Технологик жараёнларни ишлаб чиқаришда автоматлаштириш ва бошқариш) мутахассислиги талабалари учун андроид дастури ишлаб чиқилди.
Дастур қуйидаги имкониятларга эга:

  • Кафедранинг онлине дарслар тўплами (YouTube)
  • Аутоматик янгиланувчи дарс жадвали талабалар малакасини ошириш учун форум
  • Шахсий онлине кундалик 
  • Институтимиз расмий YouTube канали
  • Профессор ўқитувчилар билан онлине портал

Дастурнинг муаллифларидан бири Озодов Эзознинг айтишича, кутилаётган дастурнинг кейинг босқичларида Зоом платформасини ўрнини босувчи видео чат ишлаб чиқиш режалаштирилган.  Ҳурматли талабалар, бизнинг институтимиз сизга сифатли таълим бериш учун доимий изланишда давом этади. Келаётган янги ўқув йилингиз омадли бўлсин!