Юсупова Фарида Маратовнанинг фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун тайёрланган диссертация ишини ҳимоясига таклиф қиламиз.
Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти, Қишлоқ хўжалиги иқтисодиёти илмий-тадқиқот институти ҳузуридаги Илмий даражалар берувчи DSc.27.06.2017.I.10.03 рақамли илмий кенгашнинг 2019 йил 4 октябрдаги навбатдаги йиғилиши
КУН ТАРТИБИ
Мустақил тадқиқотчи Юсупова Фарида Маратовнанинг 08.00.04- “Қишлоқ хўжалиги иқтисодиёти” ихтисослиги бўйича “Қишлоқ хўжалигида томчилатиб суғориш технологияларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш” мавзусида иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун тайёрланган диссертация иши ҳимояси.
Илмий раҳбар: Фарманов Тўлқин Хайитмуродович, иқтисодиёт фанлари доктори
Расмий оппонентлар: Назарова Фотима Хакимовна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор, Саидова Мадина Хамидовна, иқтисодиёт фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
Илмий кенгаш фаолият кўрсатаётган муассасалар номи, ИК рақами: Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти, Қишлоқ хўжалиги иқтисодиёти илмий-тадқиқот институти ҳузуридаги Илмий даражалар берувчи DSc.27.06.2017.I.10.03.
Манзил: Тошкент шаҳри, Қори-Ниёзий кўчаси, 39-уй, Илмий Кенгашлар зали, Б корпус, 105-хона