“Proofreading Service” хизматидан фойдаланишга таклиф этамиз
Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлигининг 2020 йил 13 февралдаги 02-02/812-сонли ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 19 февралдаги 87-03-683-сонли хатларига мувофиқ “Proofreading Service” хизматидан фойдаланишга таклиф этамиз. “Proofreading Service” хизмати - илмий мақола матнини юқори рейтингга эга бўлган журналлар талабларига мувофиқ таҳрир қилиш, ёзма инглиз тили матнини яхшилаш, орфографик ва граматик хатоларни бартараф этиш, белгиланган техник талабларга мослаштириш учун ташкил этилди.
Ушбу хизматдан республикада фаолият юритаётган барча олимлар ва тадқиқотчилар бепул фойдаланишлари мумкин. Батафсил маълумотларни қуйида олишингиз мумкин:
Сервис хизматининг веб саҳифаси - http://proof.mininnovation.uz/