“Янги аср истеъдодлари- 2020” республика кўрик-танлови

Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлигида 2020 йил 28-29 май кунлари талаба ёшларнинг билим ва иқтидорларини, инновацион лойиха ва ишланмаларини қуллаб-қувватлаш, юқори салохиятли мугахассисларни тайёрлаш хамда иқтидорли ёшларни илмий-тадқиқот ишларига қизиқтириш, ижодий билимини кенгайтириш максадида “Янги аср истеъдодлари- 2020” республика кўрик-танловни online тарзида ўтказилади.

(Маълум сабабларга кўра кўрик-таниловни ўмказиш санасида ўзгариш холатлари бўлса қўшимча маълумот берилади),

КЎРИК-ТАНЛОВ ҚЎИДАГИ НОМИНАЦИЯ ЙЎНАЛИШЛАРИ БЎЙИЧА ЎТКАЗИЛАДИ:

  1. Энг яхши тасвирий ва амалий санъат асари (ранг тасвир, графика, хайкалтарошлик ва ўймакорлик);
  2. Энг яхши архитектуравий инновацион лойиха ва макет;
  3. Энг яхши меъморий таъмирлаш қайта тиклаш ва композиция лойихаси;
  4. Энг яхши ландшафт ва интерьер дизайни;
  5. Энг яхши инновацион муҳандислик-коммуникация лойихалари ва ишланмалари;
  6. Энг яхши инновацион қурилиш материаллари ва технологиялари;
  7. Энг яхши инновацион бизнес лойиха;
  8. Энг яхши зилзилабардош бинолар ва конструкциялар;
  9. Энг яхши инновацион энергосамарадор лойихалар ва ишланмалар;
  10. Энг яхши “Геоинновация” лойихаси ва ишланмаси;

КЎРИК-ТАНЛОВДА ҚАТНАШИШ УЧУН ИШЛАРНИ РАСМИЙЛАШТИРИШ ТАЛАБЛАРИ ВА ТОПШИРИШ ТАРТИБИ:

Муаллиф PDF вариантда (2010 йилгача булган версияда) тайёрланган инновацион ишланма ёки лойихасини юқори кўринишидан ва 4 та томонидан олинган сифатли фотосуратларини, ишнинг мазмун-мохиятини очиб бернш максадида 2 минутгача қисқа ва лўнда олинган овозли видеоролик ва иштирокчи муаллифнинг тасдиқланган рейтинг дафтарчаси (ёки талабалик гувохномаси)дан нусхалар, иловада келтирилган жадвал асосида ишланма ёки лойихани тўғрисида қисқа ва лўнда ёзма аннотация ҳам бериши лозим, юқорида курсатилган барча маълумотларни умумлаштирилиб, ZIP файли шаклида asrjstedodiari@mc.trz электрон почтасига такдим этади.

Кўрик танловга тавсия этиладиган ишларда лойиханииг долзарблилиги, инновацион ғояси, ечими ва тугалланганлиги ўз аксини топиши лозим. Тадбирда иштирок этувчилар сони чекланмаган. Кўрик-танлов иштирокчилари битирув малакавий ишларн, диплом лойихалари, магистрлик диссертациялари билан катнашишлари мумкин эмас. Амалий санъат йуналнши буйича иштирокчилар (муаллифларнинг услуби ва йўналишини аниқлаш мақсадида) 2019-2020 ўқув йнлида бажарилган ҳамда бошқа бирор-бир танловда иштирок этмаган 3 тагача ижодий ишлари билан қатнашишлари мумкин.

Кўрик-танловга ишлар ва маълумотлар электрон шаклда 2020 йил 11 майдан - 25 май соат 18.00 гача қабул қилинади.

Мурожаат учун телефонлар: 71-244-08-53, 71-244-03-09.

Кўрик-танлов тўғрисидаги батафсил маълумотлар билан Қурилиш вазирлигининг www.me.uz. СамДАКИнинг www.samgasi.uz ва ТАКИнинг www.taqi.uz сайтларида танишишингиз мумкин. Кўрсатилган муддатдан кечикиб такдим этилган ва белгиланган тартибда > расмийлаштирилмаган ишлар кўрик-танловга қабул қилиимайди ва кўриб чиқилмайди. Танловда ғолиб бўлган совриндор талабалар руйхати 2020 йил 3 июнь куни вазирликнинг www.me.uz сайтида эълон қилинади.

Кўрик-танловни ўтказиш ташкилий кўмитаси манзили: Узбекиетон Республикаси Қурилиш вазирлиги Тошкент шахри. Абай кучаси 7 уй.

Мурожаат учуй телефонлар: 71-244-08-53, 71-244-03-09.