Германиянинг Тошкентдаги элчихонаси нотиқлик санъати бўйича 2019 йил учун танловни эълон қилади
Германия Федератив Республикасининг Тошкентдаги элчихонаси Ўзбекистон Республикасидаги олий ўқув юртларининг немис тилини ўрганувчи талабалари ўртасида нотиқлик санъати бўйича навбатдаги танловни эълон қилади.
Танловдан кўзланган мақсад:
- Ўзбекистонда немис тили ривожига ҳисса қўшиш;
- Глобал аҳамиятга эга бўлган замонавий муаммоларга талабалар эътиборини қаратиш;
- Талабаларнинг маълум бир масала борасида ўз нуқтаи назарларини немис тилида ифода этиш маҳоратини ривожлантириш.
Ғолиблар қуйидаги мезонлар асосида аниқланади:
- тилни билиш;
- танланган мавзуни ёритиш;
- нотиқликсанъати: нутқструктураси;
- риторика воситаларини қўллаш, интонация.
Танлов мавзулари:
1. Was ist das Besondere am Navruz-Fest? Welche Bräuche gibt es und wie feiern Sie es persönlich? Welchen deutschen Feiertag könnte man mit dem Navruz Fest vergleichen?
Наврўз байрами моҳияти нимада? Қандай урф-одатлар бор ва шахсан сиз уларни қандай нишонлайсиз?Қайси немис байрамини Наврўз байрами билан таққослаш мумкин?
2. Kann man Geschichte einfach neu bauen oder geht nicht eher durch den Abriss von alten Gebäuden auch die Geschichte einer Stadt verloren?
Тарихни шунчаки янгидан қуриш мумкинми ёки эски иморатларни бузиш орқали шаҳарнинг тарихи йўқолмайдими?
3. Im Mai wird der Bundespräsident Usbekistan besuchen. Welche Impulse erwarten Sie von dieser Reise, in welchen Bereichen können die deutsch-usbekischen Beziehungen besonders wachsen? Wo sehen Sie eventuelle Schwierigkeiten?
Май ойида Германия президенти Ўзбекистонга ташриф буюради. Ушбу ташрифдан нималарни қутяпсиз, қайси соҳаларда немис-ўзбек алоқалари кучайиши мумкин? Қайси йўналишларда маълум қийинчиликларни кўряпсиз?
4. Ablauf eines Studiums in Usbekistan und eines Studiums in Deutschland. Worin sehen Sie die Vor- und Nachteile des jeweiligen Systems?
Ўзбекистон ва Германиядаги олий таълим ўртасидаги фарқ. Иккала тизимнинг афзаллик ва камчиликлари нимадан иборат деб ўйлайсиз?
Ҳар бир иштирокчи юқорида келтирилган мавзулардан бирига ўз нутқини (5 дақиқагача) олдиндан тайёрлаши лозим.
Плакатлар ва Power-Point тақдимотларидан фойдаланилмаслигини сўраб қоламиз.
Танлов иштирокчисига қўйиладиган талаблар:
- немис тили бўйича мукаммал билим;
- олийгоҳнинг3 ёки 4-курсида ўқиш;
- ўтган йиллар ғолиблари ва иштирокчилари танловда қайтадан иштирок ЭТМАЙДИЛАР.
Танловнинг 1-босқичи 28.01.2019 й. соат 15:00 да ТИҚХММИ бўлиб ўтади.
Мурожаат учун “Тиллар” кафедрасининг немис тили катта ўқитувчиси Аъзамхон Эргашовна. билан боғланишингиз мумкин: +998(90)176-91-14