Институтимиз талаба, магистрант, докторант ва ёш олимлари диққатига!
Қозоғистон Миллий аграр университети талаба, магистрант, докторант ва ёш олимларни 2019 йил 11-23 февраль кунлари бўлиб ўтадиган «Халқаро қишки мактабда-2019» иштирок этишга таклиф қилади. «Халқаро қишки мактаб-2019» нинг мақсади - янги билимларни олиш, амалий кўникмаларни шакллантириш, инновацион технология ва тадқиқот усулларини ишлаб чиқишни ўрганишдан иборат.
Мазкур қишки мактаб қуйидаги 9 та йўналиш бўйича ўтказилади:
- “Сув ресурсларини бошқариш” («Управление водными ресурсами»);
- «Яшил иқтисодиёт» («Зеленая экономика»);
- «Ветеринария тиббиёти» («Ветеринария»);
- “Чорвачилик ишлаб чиқариш технологияси” («Технология производства продукции животноводства»);
- “Биотехнология ва озиқ-овқат хавфсизлиги” («Биотехнология и пищевая безопасность»);
- “Қишлоқ хўжалигида инновацион технологиялар ва техник воситалар” («Инновационные технологии и технические средства в сельском хозяйстве»);
- “Табиий ресурсларни бошқариш” («Управление природными ресурсами»);
- “Ўсимликшуносликда агроинновация” («Агроинновация в растениеводстве»);
- «Агротуризм» (“Агротуризм”).
«Халқаро қишки мактаб-2019» қатнашчилари қишки мактабда иштирок этишлари билан бир қаторда СТАРТУП лойиҳалари танловида ҳам қатнашишлари мумкин. Энг яхши лойиҳалар муносиб тақдирланади. Бундан ташқари иштирокчилар қишлоқ хўжалиги, ветеринария, биология, техника, иқтисод фанлари соҳасидаги илмий мақола нашр этишлари мумкин.
Қишки мактабда иштирок этишни истаганлар қуйидаги анкетани тоʼлдириб, жорий йилнинг 25 январига қадар қуйидаги электрон манзил орқали қабул қилинади kaznauipo@gmail.com.
Батафсил маълумотни иловадаги файл орқали олишингиз мумкин: Международная Зимняя Школа - 2019