Институтимиз талаба ва магистрантлари диққатига!
Германиянинг Veyxenstefan-Triesdorf амалий фанлар университети (Weihenstephan-Triesdorf University of Applied Sciences) институтимизнинг талаба ҳамда магистрантларини 2020 ўқув йили учун “Аграр менежменти” мутахассислиги бўйича практика курсларида иштирок этишни таклиф қилади.
Мазкур курсда иштирок этишни истаган талабгорлар жорий йилнинг 25 январига қадар институтнинг “Халқаро ҳамкорлик бўлими”га бориб, рўйхатдан ўтишлари ҳамда қуйидаги ҳавола https://ima.hswt.de/de/ima-praktikum орқали онлайн тарзида рўйхатдан ўтиш ва аризаларни тўлдиришлари керак.
Мазкур практика курсларида иштирок этувчилар учун қуйидаги талаблар мавжуд:
- Немис тили даражасини аниқлаб берувчи сертификат (B1, B2 даража);
- Бакалавр диплом (агар бўлса)
Батафсил маълумотни қуйидаги веб сайт орқали олишингиз мумкин: https://ima.hswt.de/de/
“Халқаро ҳамкорлик бўлими” манзили. 11-бино, 3 қават. 305-хона. Телефон +99871-237-09-87