XIII Xalqaro Erasmus + кадрларни малакасини ошириш ҳафталигида иштирок этиш учун танлов
2019 йил 10-17 май кунлари Готтинген университетида «XIII Халқаро Эрасмус + кадрларни малакасини ошириш ҳафталиги» бўлиб ўтади. Мазкур тадбирда иштирок этиши учун институтимиз ходимлари орасида танлов ўтказилади. Бунинг учун номзод IELTS 6 (Level B2) даражада инглиз тилини билиши лозим. Тадбирда иштирок этадиган номзод Готтинген университетининг ўқув дастурларини ўрганиши, ёзги мактаб ва Эрасмус+ имкониятларини ўрганиши керак.
Танловда иштирок этмоқчи бўлганлар CV ва мотивация хатини (motivation letter) 2019 йил 27 апрелга қадар ecogiscentre@gmail.com электрон манзилига юборишингизни сўраймиз. Қўшимча маълумотлар учун қуйидаги телефон +998 71271934 ёки В бино 310-хонага мурожаат қилишингиз мумкин.