XIII Xalqaro Erasmus + кутубхона ходимларини малакасини ошириш ҳафталигида иштирок этиш учун танлов

2019 йил 10-17 май кунлари Готтинген университетида «XIII Халқаро Эрасмус + кутубхоначиларни малакасини ошириш ҳафталиги» бўлиб ўтади. Мазкур тадбирда иштирок этиши учун институтимиз кутубхона ходимлари орасида танлов ўтказилади. Бунинг учун номзод инглиз, рус, немис, хитой тилларининг бирида IELTS 6 (Level B2) даражасига эга бўлиши лозим. Тадбирда иштирок этадиган номзод Готтинген университетини кутубхоналарни дастурий таъминоти, фонди, ҳалқаро маълумотлар базасига боғланганлиги имкониятларини ўрганиши керак.

Танловда иштирок этмоқчи бўлганлар CВ ва мотивация хатини (мотиватион леттер) 2019 йил 27 апрелга қадар ecogiscentre@gmail.com электрон манзилига юборишингизни сўраймиз. Қўшимча маълумотлар учун қуйидаги телефон +998 71271934 ёки В бино 310-хонага мурожаат қилишингиз мумкин.