Ҳурматли институтимиз профессор – ўқитувчилари!
Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан “Илм-фан ва инновацион ривожланиш” илмий журнали таъсис этилган. Мазкур илмий нашрнинг тематикаси жамият ҳаётининг барча жабҳалари- иқтисодий, сиёсий, маънавий-маърифий, ҳуқуқий соҳаларни қамраб олади ва чоп этиладиган мақолаларга нисбатан Олий аттестация комиссиясининг асосий талаблари илгари сурилади. Шу муносабат билан илмий журнал нуфузини инобатга олган ҳолда мақолалар чоп этишларингизни тавсия этаман. Мазкур журналга илмий мақола бериш тартиби Indep.uz электрон манзилда келтирилган.
ИТИ ва ИПКТБ бошлиғи Ш. Имомов