Қадрли 4-курс бакалавр талабалари, магистрантлар ҳамда PhD тадқиқотчилар!
Эндиликда сизда Хитойнинг етакчи университетлари ҳамда илмий тадқиқот институтларида таълим олиш имкони мавжуд. Институтимиз ҳамда Хитой Фанлар Академияси Хинжианг бўлими ўртасида тузилган ўзаро Англашинув Меморандуми доирасида Хитойда ўқишни тўлиқ молиялаштирувчи Хитой Халқ Республикаси грантларини сизга тақдим этамиз (TWAS va ANSO). Ушбу грант магистратурада оқиш ниятида бўлган талабаларни 1-2 йил мобайнида, PhD талабаларини 2-3 йил мобайнида Хитойда ўқишини молиялаштиради ҳамда талабаларни стипендия билан таъминлайди.
Топширилиши керак бўлган ҳужжатлар:
- Ариза;
- Паспорт нусхаси;
- Олий маълумоти ҳақидаги ҳужжат (магистрантлар учун-бакалавр дипломи, PhD га топшираётган талабалар учун-бакалавр ва магистрлик дипломи);
- Олий маълумоти ҳақидаги ҳужжат иловаси (магистрантлар учун-бакалавр дипломи, PhD га топшираётган талабалар учун-бакалавр ва магистрлик дипломи иловалари);
- Тил билиши ҳақида сертификат ёки диплом;
- 2 та профессордан тавсиянома (Recommendation letter);
- Мотиватсия хати (Motivation letter);
- Саломатлиги тўғрисида тиббий маълумотнoма (Хитой тилида).
Ариза (1) ва Саломатлиги тўғрисида тиббий маълумотнома (8) бланкаларини “Гидрология ва гидрогеология” кафедраси доценти Ш.Акмалов ва "Гидравлика ва гидроинформатика" кафедраси доценти Л.Самийевдан олишингиз мумкин.
Қўшимча маълумотлар билан қуйидаги сайтларда танишингиз мумкин:
TWAS - http://isa.ustc.edu.cn
ANSO – https://mp.weixin.qq.com/s/AiGdL6FmK6Oxe2mOe2gvsA
Ҳужжатлар топширишнинг охирги муддати 31 Март 2021 йил.
Ҳужжатлар тўғрилиги текшируви, Хитойдан ОТМсидан илмий раҳбар топиш ҳамда онлине регистратсия бўйича доцент Ш.Акмаловга ва Л.Самиевга мурожат қиласиз.
Тел: +998931200765, +998977751390.
E-mail: shamshodbekjon@mailru, luqmonsamiev@mail.ru, l.samiyev@tiiame.uz