Инглиз тилида имло қоидалари танлови

Инглиз тилидаги имло қоидалари танловида иштирок этиш учун институтимизнинг 18-25 ёшдаги талаба, магистрантларини таклиф этамиз. Мазкур танловда иштирокчилар мураккаблик даражаси ошиб борувчи инглиз тилидаги сўзларни ҳарфлаб талаффуз қилишлари ва ёзишлари керак. Энг кўп вазифаларни тўғри бажарган иштирокчи ғолиб ҳисобланади.

Мазкур танлов АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси томонидан ташкиллаштирилган бўлиб, танловнинг биринчи босқичи 2019 йил январь ва февраль ойларида минтақавий ахборот ресурс марказларида ўтказилиши режалаштирилмоқда.

Сўнги республика босқичи жорий йилнинг март ойида Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон миллий кутубхонасида бўлиб ўтади. Ғолиблар 2019 йил апрел ойида Қирғизистон Республикасининг Бишкек шаҳрида бўлиб ўтадиган сўнги финал босқичида иштирок этиш йўлланмасини қўлга киритадилар.

Мазкур танловда иштирок этишни истаган институтимиз ёшлари ректорат биносининг 4 этажида жойлашган «Халқаро ҳамкорлик бўлими» га мурожаат этишлари мумкин. Мўлжал «Маркетинг бўлими» тепасида.

Телефон: +998(71)-237-09-87