ERASMUS+ «DSinGIS: Геоинформатика соҳасида докторантура» лойиҳасининг СТИПEНДИЯ ДАСТУРИ ТАНЛОВИ

Европа Иттифоқининг ERASMUS+ «DSinGIS: Геоинформатика соҳасида докторантура» лойиҳаси доирасида лойиҳанинг қуйидаги Ўзбекистондаги ҳамкор ОТМларнинг докторант (PhD), ёш олим ва мустақил тадқиқотчилари учун мўлжалланган стипендия дастурига танлов эълон қилинди:

  • Тошкент ирригация ва қишлоқ хоъжалигини механизациялаш муҳандислари институти (ТИҚХММИ).
  • Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон миллий университети (ЎзМУ).
  • Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети (ҚДУ).
  • Самарқанд давлат архитектура-қурилиш институти (СамДАҚИ).
  • Тошкент архитектура қурилиш институти (ТАҚИ).

Дастурнинг мақсади – Геоинформатика орқали Ўзбекистонда барқарор ривожланишни қўллаб-қувватлаш, ГИС дастурини татбиқ этиш соҳасида доимий касбий ривожланишни қўллаб-қувватловчи янги докторлик дастурини, инновацион докторлик дастурларини ва усулларини ишлаб чиқиш, ўзбекистонлик олимлар эътиборини халқаро тартиб-қоидаларга асосланган Геоахборот тизимининг илмий асосларида докторлик ва тадқиқот ишига қаратиш ҳамда профессор-ўқитувчилар ва докторантларни Геоинформатикага қаратилган халқаро илмий-амалий анжуманларда иштирок этишини таъминлашдан иборатдир.

Мазкур грант 2 ойга мўлжалланган бўлиб, номзодлардан қуйидаги ҳужжатлар талаб этилади:

  • талабнома берувчининг ҳамкор ОТМда докторант (PhD), ёш олим ёки мустақил тадқиқотчи эканлигини тасдиқловчи расмий ҳужжат (ўзбек тилида);
  • Эуропасс CВ (инглиз тилида);
  • Магистр дипломи ва унинг иловаси нусхалари (инглиз ва ўзбек тилларида);
  • Мавзуга оид сертификатлар ва аризачининг энг муҳим учтагача илмий мақолалари (инглиз ва ўзбек тилларида);
  • Мақсадни ифодаловчи хат (Мотиватион леттер, инглиз тилида);
  • Тадқиқот давомида таклиф қилинган тадбирлар жадвалини тақдим этадиган ишларнинг қисқача мазмуни (инглиз тилида);
  • Ўзбекистондаги ҳамкор ОТМларнинг юқори малакали ходимларидан бирининг тавсияномаси (инглиз тилида);
  • Инглиз тили даражасини аниқлаб берувчи ҳужжат (TOEFL ёки IELTS); агар бундай ҳужжат мавжуд бўлмаса, тил кўникмаларини Европа ҳамкор ОТМларидаги потенциал раҳбар онлайн интервьюда баҳолаши мумкин. Шундан сўнг, раҳбар Қабул комиссияси раисига мурожаат этувчининг инглиз тили даражасини тасдиқлаб беради.

Номзодлар қуйидаги мавзулар бўйича сараланиб олинади:

  1. Change detection in complicated hydromorphic landscapes with remote sensing.
  2. GIS methods for land use optimisation in irrigated agriculture area with ecological constraints.
  3. Use of GIS technologies to improve the management of irrigated land.
  4. Scientific justification of the geospatial systems, providing the state cadastral geoportal of the territories at the national level.
  5. Scientific justification of the creation methodology of the spatial data model of thematic sections of the state cadastre of buildings and structures.
  6. Creating of the concept on developing the ecological status of the territories.
  7. Improvement of Ameliorative Hydrogeological Monitoring of Irrigated Lands by GIS Technologies.
  8. Uzbek National Park Management: Identification of management opportunities and challenges and suggestions of measures based on the use of open data and VGI.
  9. Determination of surface deformation using InSAR.
  10. The impacts of climate change on water resources and agriculture in Central Asia.
  11. Synthesis of observed historic and expected future climate changes.
  12. Assessment of land-cover and land-use change using secondary data.
  13. Estimation and forecasting of salt and sand migration from the Aral Sea dried bottom basis on GIS technologies.
  14. Creating of proportional and harmonized forms of the historical buildings by BIM, located in Khiva city.
  15. Development and research of methods for determining deformations of high-rise structures in the conditions of Uzbekistan.
  16. Water reservoirs and their impact on the environment.
  17. Study of the geoecological aspects of the development of ecotourism in the Western Tien Shan based on GIS technologies.
  18. Experimental researches of the methods and accuracy of engineering and topographic surveys.
  19. Geospatial analysis of noise pollution and health care.
  20. Mass variations from GRACE and GRACE-FO.
  21. RS for Precision Agriculture: from data acquisition to gaining the information.

 

Yuqorida keltirilgan ilmiy tadqiqot mavzulari abstraktlari bilan birgalikda quyidagi faylda berilgan: Proposed research topics with abstracts

Ғолиб бўлган номзодлар лойиҳа доирасидаги Европа Иттифоқининг қуйидаги ҳамкор ОТМларида 2 ой давомида малака оширишлари мумкин:

  • Обуда университети (ОУ), Венгрия
  • Залсбургдаги Париж Лодрон университети (ПЛУС), Австрия
  • Лейбнитс Ўтиш даври иқтисодиёти мамлакатларида қишлоқ хўжалигини ривожлантириш ИТИ (ИАМО), Германия

 

Дастур билан боғлиқ барча ҳаражатлар Европа Иттифоқининг ERASMUS+ «DSinGIS: Геоинформатика соҳасида докторантура» лойиҳаси томонидан қопланади. Ҳужжатларни мос кетма-кетликда тайёрлаб, 1 та файлда (*.pdf) сақлаб, электрон вариантда жорий йилнинг 15 июль санасига қадар лойиҳанинг қуйидаги ҳамкор ОТМлардаги координаторларининг электрон манзилларига юборишингизни сўраймиз:

 

  1. ТИҚХММИ: Илҳом Абдураҳманов, ilhom.isakovich@gmail.com.
  2. ЎзМУ: Илҳомжон Абдуллаев, ilkhomjon.abdullaev@gmail.com
  3. ҚДУ: Полат Реймов, docgisnukus@gmail.com
  4. СамДАҚИ: Эркин Исаков, isakov_1960@mail.ru
  5. ТАҚИ: otabek.avezbaev@gmail.com.

 

Мазкур дастур билан боғлиқ батафсил маълумотларни лойиҳанинг қуйидаги веб-саҳифаси орқали олиш мумкин:  http://geoinformatics.uz/dsingis